Москва — Тошкент самолёти бортида бир йўловчи вафот этган

Bigasia.ru сайти фотосурати

26 декабрь кечаси «Москва-Тошкент» йўналишида парвоз қилаётган самолёт бортида бир йўловчи оламдан ўтган, деб хабар беради МК.ru ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига таянган ҳолда. Бундан олдин «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси йўловчилардан бирининг саломатлиги оғирлашгани туфайли Внуководан учган HY-602 рейсидаги самолёт яна аэропортга қайтганини хабар берганди. Лайнер соат 01:10 да ерга қўнади, лекин йўловчининг ҳаётини сақлаб қолишга бўлган уринишлар фойда бермайди. МК маълумотига кўра, вафот этган эркакнинг ёши элликда бўлиб, Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Қайта парвоз Москва вақти билан соат 03:30 га белгиланган, лекин Внуковонинг онлайн-таблоси унинг соат 04:53 да амалга ошганини кўрсатади. HY-602 рейсининг ушлаб турилиши оқибатида HY-101 (Тошкент — Нью-Йорк) рейси бир неча соатга кечиктирилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган

  • 2010 йил тўполонларидан сўнг Ўш шаҳри қай аҳволда эди. Фожиа кунига бағишланади

  • Ўзбекистон элчихонаси ватанга биринчи навбатда кимларни жўнатиш борасида нималарга асосланиб қарор қабул қилаётгани ҳақида