Стокгольмда теракт содир этган террорчининг шериги Сурия турмасидан топилди

Стокгольмда теракт содир этилган жой. Euronews кадри

Тергов маълумотларига кўра, 2017 йили ўзбекистонлик Раҳмат Оқиловнинг Стокгольмда теракт содир этишига ёрдам берган шахс — Қори Усмон Сурия қамоқхонасидан топилган. Бу ҳақда Expressen.se хабар беради.

Полиция текширувлари Қори Усмоннинг Оқиловга бомба тайёрлаш борасида кўрсатмалар берганини аниқлаган. Ушбу кўрсатмалар террористнинг телефонидан топилган. Қори Усмоннинг қайси давлат фуқароси эканига доир маълумот берилмаган.

Усмон Оқилов билан шериклик қилган учинчи шахс бўлиб, бундан олдин Стокгольмдаги терактга дахлдор иккита тожикистонлик фуқаронинг ҳам Сурия қамоқхонасида ушлаб турилгани аниқ бўлди. Булар Абу Довуд (Парвиз Саидрахмонов) ва Абу-Усама Нораки (Тожиддин Назаров) дир . Оқиловнинг сўзларига кўра, уни Довуднинг даъватлари илҳомлантирган, Нораки эса терактни бошқарган.

Теракт 2017 йили 7 апрелда содир этилди. Самарқандлик Раҳмат Оқилов ўзи бошқарган юк машинасини Швеция пойтахтининг Дроттнинггатан кўчасида пиёдалар устига бостириб ҳайдайди. Оқибатда беш киши вафот этиб, 14 нафар пиёда тан жароҳати олади. 2018 йил июнда бўлиб ўтган суд Оқиловга бир умр қамоқ жазосини берди. Судда айбланувчи ўз айбига иқрор бўларкан, ушбу терактни «Ислом давлат» (тақиқланган террорчи ташкилот) буйруғига биноан амалга оширганини тан олган. Оқиловнинг айтишича, Швецияда «ғайридинлар»га нисбатан уюштирилган ҳуружга Суриянинг бомбардимон қилинаётгани сабаб бўлган. «Суриядаги портлашувлар тўхтатилиши керак», — деган самарқандлик йигит. Оқилов теракт содир этганидан пушаймон эмаслигини билдирган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди