Олимпиада чемпиони Илиадис Ўзбекистоннинг дзюдо бўйича терма гуруҳини бошқаради

Азизжон Комилов ва Илиас Илиадис. Ўзбекистон МОК матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистоннинг дзюдо бўйича миллий терма жамоасини юнон тренери, Олимпия ўйинлари ғолиби Илиас Илиадис бошқаради. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпиада қўмитасининг матбуот хизмати хабар беради.

Илиадис Дзюдо федерацияси билан 2020 йил октябрига қадар шартнома имзолаган. У ўзбекистонлик дзюдочиларни келаси йил июль ойида Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёрлайди.

«Рости, Илиас Илиадис номзоди бирдан пайдо бўлди. Биз Япония ва Европадан тренерларни жалб қилишни ўйлаётган эдик. Билдикки, Илиадиснинг эски шартномаси тугаяпти. Вақтни бой бермасдан у билан келиша олдик. Олимпиадагача оз вақт қолган, максимал натижага эришиш учун бор куч-ғайратни сарфлашга тўғри келади», — деди республика Дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Комилов.

Илиас Илиадис Грузияда туғилган, лекин ёшлик чоғидан Грецияга кўчиб ўтган. У 2004 йили 17 ёшда Афинада ўтказилган Олимпиаданинг дзюдо бўйича эркаклар курашида ғолиб бўлган. Шунингдек, Илиадис уч марта жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритган ва 2012 йилги Лондон Олимпиадасида бронза медалига сазовор бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида

  • Ўзбекистонлик гроссмейстер шахмат олимпиадаси рейтингида Магнус Карлсенни ортда қолдирди

  • Марказий Осиё терма жамоалари Осиё Кубоги саралаш босқичини бошлади

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади