Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби Тоголик ҳужумчи Эммануэль Адебайор билан шартнома имзолади. Бу ҳақида Кун.уз нашри хабар беради. Футболчи “Пахтакор”га эркин агент сифатида ташриф буюриб, шартнома шартлари эълон қилинмади.
35 ёшлик Адебайор “Пахтакор”га келиши ҳақида тошкентликларнинг мураббийси Шота Арвеладзе шу йилнинг сентябрида хабар берганди, лекин унда африкалик футболчи Туркиянинг “Кайсериспор” клубини афзал кўрганди.
Эммануэль Адебайор турли даврларда дунё клуб футболининг етакчилари, шу жумладан “Монако”, “Тоттенхем”, “Манчестер сити”, Мадриднинг “Реал”, Лондоннинг “Арсенал” жамоалари учун муваффаққиятли тўп сурган. Адебайор ҳеч қачон ўйнаган клуби таркибида мамлакат чемпионатида ғолиб бўлмаган. У қўлга киритган соврин фақат Испания Кубоги бўлиб, у 2011 йилда “Реал” жамоасида ижарада ўйнаганида қўлга киритилган. Шу билан бирга у 587 матч давомида профессионал даражада 205 та гол киритган. Transfermarkt маълумотларига кўра ўйинчининг қиймати 550 минг еврони ташкил қилади.