Самарқанд вилоятининг бош архитекторини $735 минг маблағни талон-тарож қилишда айблашди

Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов (чапда) ва Бобур Элмуродов (ўнгда) . Самарқанд ҳокимлиги матбуот хизмати фотоси

Самарқанд вилоятининг бош архитектори Бобир Элмуродов 7 млрд сўм ($735 мингдан ортиқ) маблағни талон-тарож қилишда гумон қилинмоқда, деб хабар беради Кун.уз ўз манбасига асосланган ҳолда.

Нашр маълумотларига кўра, ушбу иш Элмуродовнинг Самарқанд ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб юрган пайтда 26 нафар фуқарога бузилган уйлар учун асоссиз товон пулларини тарқатганлиги натижасида вужудга келган. Товон пулларининг умумий миқдори 7 млрд сўмни ташкил қилади.

Айблов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167 (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш”), 205 (“Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш”) ва 228 (“Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш”) моддалари бўйича эълон қилинди.

Элмуродовни 2019 йилнинг март ойида бош архитектура бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва вилоят бош архитектори лавозимига тайинлашган, бу вақтгача у Самарқанд ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистонда турар-жойлар ва хусусий иншоотлар реновация дастури ва “Обод маҳалла” лойиҳаси доирасида бузилмоқда.

2019 йил ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон ҳукуматининг юридик ва жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларининг бузилиши учун товон сифатида қарздорлиги 1.1 трлн сўмни ($115 млн.дан ортиқ) ташкил қилган. Қарздорлик 4378 объект бузилиши натижасида вужудга келган. Қарздорлик фақат Андижон вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича мавжуд эмас.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ