Минск зоопарки ўзаро алмашиш келишувига кўра илон, енот, қумой ва каламушлар эвазига тошкентлик ҳамкасбларидан иккита шерни қабул қиладиган бўлди, деб ёзади БЕЛТА.
«Музокаралар узоқ давом этди ва пировардида ўзаро манфаатли келишув имзоланди. Юридик ва ветеринар ҳужжатларни тайёрлашга ойлаб вақт кетди ва сентябрь ойида биздаги ҳайвонлар Тошкентга жўнатилди. Бу тадбирнинг ноёблиги шундаки, илк бор Божхона иттифоқи ҳудудидан ташқарига ҳайвонлар юборилди ва бунга қўшимча кўплаб шартномалар имзоланиши талаб этилди», — деди Минск ҳайвонот боғи ходимлари.
Иккита тўқранг йўлбарсли бўғма илон, енот, қумой қушлари, шунингдек лаборатория сичқон ва каламушлари янги манзилга кўникмоқдалар. Янги йилга қадар Тошкентдан Минскга иккита шер олиб келинади.
2013 йили Тошкент зоопарки ўзаро алмашув асосида Калинград зоопаркидан бир ёшга бўлган Алекс лақабли шерни қўлга киритганди. Россиялик зоолог Евгений Козловскийнинг фикрига кўра, ҳайвонларнинг ўзаро алмашинуви уларнинг кўпайтириш, ирсийлик хилма-хиллигини сақлашга хизмат қилади.
Тошкент ҳайвонот боғи 1924 йили ташкил этилган. 1994 йили ландшафт усулидаги қўрғонларга эга янги зоопарк қурилиши бошланган. Янги Тошкент ҳайвонот боғи 22,7 гектар ерни эгаллаган бўлиб, унда уч мингдан ортиқ ҳайвонлар ва 600 турдан ортиқ қушлар яшайди.