Қашқадарёлик мулозимлар электр тармоғидан ўғринча фойдаланганлар

Podrobno.uz сайти фотоси

Қашқадарё вилоятида давлат ташкилоти ва органлари томонидан электр тармоқларига ноқонуний уланиб олганлик ҳолатлари аниқланган. Жумладан, Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси 335 млн сўм ($35 тысяч), Ғузор тумани ҳокимияти деярли 56 млн сўм ($6 мингга яқин) миқдорда электр қувватидан ўғринча, ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» такшилотининг ҳудудий бўлими матбуот хизмати хабар қилади.

Қарши шаҳрида кўчаларни ёритиш ишларида электр қуввати ўғирлангани аниқланган. Бир жойда электр тармоғига мустақил равишда электр ҳисоблагичсиз уланилган ва қолган тўрт ҳолатда мутахассислар томонидан электр ҳисоблагичлари маълумотлари рўйхатга атайин киритилмаган.

Ғузор тумани ҳокимияти мутасаддилари бинога ўрнатилган электр ҳисоблагич ўчириб қўйилганини айтишган. Лекин мутахассислар бу ерда электр тармоғига мустақил равишда уланганлик ҳолатини аниқланганлар. Оқибатда маҳаллий ҳукумат 124 минг кВт*соат электр энергиясидан ўғринча фойдаланган.

Ўзбекистонда бундан аввал ҳам давлат, тижорат ва саноат ташкилотлари томонидан электрдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланган. Шу йилнинг август ойида Қарши туманида фаолият юритувчи «Ислом Мухтор Ҳамкор» компанияси 124,2 млн сўм ($13 800) миқдорида жаримага тортилган. Ўшанда «Ўзэнергоиспекция» ходимлари электрдан ноқонуний фойдаланишга доир мамлакатда 377 та ҳолат аниқлангани ва бунда давлатга 11,5 млрд сўм ($1,2 млн) зарар келтирилганини қайд этгандилар.

Ўтган ҳафта республика Бош вазири Абдулла Арипов электр ва газ таъминоти ташкилотларини кескин танқид қилиб, мамлакатда ижтимоий объектларнинг қишга тайёргарлиги қониқарсиз эканига урғу берганди. Ҳукумат раҳбари газ ва электр таъминоти «шармандали» ҳолатда эканини таъкидлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ