Ўзбекистонлик футбол ҳаками, Республика футбол Ассоциациясининг вице-президенти Равшан Эрматов профессионал карьерасини расман якунлади. Бу ҳақда Осий футбол конфедерацияси (ОФК) сайтида хабар берилган.
Эрматов Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган AFC Referees Memento Awards 2020 нинг хизмат кўрсатган судялар билан хайрлашув маросимида иштирок этди.
«Мен учун ОФК да ўн етти мавсум давомида хизмат қилиш улкан шараф бўлди. Мен Осиё футбол оиласининг бир фарзанди эканимдан фахрланаман. Энди эса ҳакамлик либосини ёш ҳамсасбларга бериш вақти келди. Умид қиламанки, улар олдиларига улкан марраларни қўядилар ва унга етишиш учун бор кучини сарфлайдилар», — деди Эрматов ўз нутқида.
Шунингдек, дунёга машҳур ҳакам ўз оила аъзолари, дўстлари ва ўзбекистонлик футбол ишқибозларига ўз миннатдорчилигини билдирди