Москвада фаррошлар ўртасида жанжал бўлиб ўтди, иштирокчиларнинг айримлари қўлга олинган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради. Ички ишлар органидаги манбанинг сўзларига кўра, жанжалда қирғизистонлик ва ўзбекистонлик фаррошлар иштирок этганлар ( РБК, келтирган ИИВ расмий баёнотида бундай тафсилотлар берилмаган).
Уруш 24 ноябрь куни Ефремова кўчасида (пойтахнинг Марказий маъмурий округи) бўлиб ўтади. РЕН-ТВ хабарига кўра, тўполонда ўнлаб муҳожирлар иштирок этганлар Айримлари лопата ва ломлар билан қуролланган бўлган, дейилади ТАСС ахборотида.
Тўполон содир бўлган жойга яқин яшайдиган маҳаллий аҳолидан бири полицияга хабар беради. Полиция ходимлари ўндан ортиқ фаррошни ҳибсга олган, қолган йигитлар қочиб қолишга улгурганлар.
Қўлга олинган фуқароларга нисбатан майда безорилик тўғрисида баённома тузилган. ИИВ пойтахт бошқармаси маълумотларига кўра, бирор кимса жиддий шикастланмаган.
РЕН-ТВ хабарида айтилишича, жанжалнинг келиб чиқишига бундан аввал мигрантлар ўртасида ўтказилган футбол ўйини сабаб бўлган. «Футбол ўйини иштирокчилардан бирининг қўпол ҳаракати билан тугайди. Икки жамоа аъзолари ўйиндан кейин учрашиб, «орани очиқ қилиб олишга» келишадилар, – дейилади телеканал хабарида. – Кечқурун ишчилар Ефремова кўчасида учрашадилар. Айрим фаррошлар учрашувга жиддий тайёргарлик кўрган ҳолда лопата ва ломлар билан қуролланиб оладилар. Тез орада бақир-чақир муштлашувга айланиб кетади».