Дунёдаги мураккаб геосиёсий вазиятга қарамай, йилнинг энг муҳим воқеаларидан бирига айланган Қатардаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Кутилганидек, бундай улкан воқеа миш-мишлар ва афсоналарга бой бўлди. «Фарғона» нашри Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ҳақида ташкилий қўмитаси аъзоси, ўзбекистонлик футбол менежери ва спорт эксперти Алишер Никимбаевдан фикр билдиришни, шунингдек, жаҳон чемпионати парда ортидаги воқеалар ҳақида гапириб беришни сўради.
- Аргентиналиклар ва Месси ғалабага лойиқ эдими?
-Ҳар қандай чемпион, нима бўлишидан қатъий назар, ўз ғалабасига лойиқдир. Тўғрисини айтсам, мен финални умуман кўрмадим – бизлар тақдирлаш маросимига тайёргарлик кўришаётган эдик. Ўйиннинг биринчи ярим соатини томошабинлар секторидан кўрдим. Мен Аргентина дарвозаси олдида ўтирдим ва шу вақт ичида французлар фақат бир лаҳзани ярата олишди, биринчи бўлим охирига келиб аргентиналиклар 2:0 ҳисобини қайд этишди. Кейинчалик нима бўлганини ва бу ўйин мантиғига қанчалик мос келишини аниқ баҳолаш мен учун қийин эди, аммо менинг кўрганларим , Аргентина ғалабага лойиқлигини кўрсатади.
- Месси Кубок тақдимотида қандай кийим кийганди? Бу ниманидир англатадими?
- Шайхларнинг махсус чопони — бишт. Оддий арабларнинг уни кийишга ҳаққи йўқ. Бу қирол оиласининг совғаси. Маросим олдиндан ва турнир ғолибидан қатъи назар режалаштирилган эди. Мен қаердадир бу чопон Аргентина рангларини яшириши керак эди, деган нодон фикрни ўқидим — бу мутлақо бемаънилик.
Мессига унинг жамоа сардори мақомини таъкидлаш — уни қироллик оиласи билан бир қаторга қўйиш учун чўпон кийдирилди.
Франциялик Льориснинг сардори бўладими ёки бошқа жамоа сардори бўладими, ҳаммаси учун худди шундай бўларди – протокол бўйича. Саҳна ортида қолган нарса шуки, Аргентина терма жамоасининг барча футболчиларини кийиниш хонасида худди ўша чопонлар кутаётган эди.
— Нега финални томошабинлар секторидан томоша қилишга қарор қилдингиз?
- Бўш чипта пайдо бўлгани учун трибунага боришга қарор қилдим. Ярим соатдан кейин мен офисга йиғилиш учун тушдим. Боз устига, учрашув давом этаётган бир пайтда ҳисоб 2:2 бўлиб қолганди. Қўшимча вақтдан қочиб бўлмаслик аниқ эди. Дарвоқе, Франция терма жамоаси ярим майдонининг бурчак байроғидан асосий вақт якунини кузатдим. Шундай қилиб, Месси мендан уч метр масофада бурчак тўпини тепди.
- Қолган ўйинларни қаерда томоша қилдингиз? Қаерда қизиқроқ ва нима учун?
- Турли ўйинлар турлича кўринарди. Лекин мен бирорта учрашувни тўлиқ кўрмадим. Кўпинча мен медиа платформасига чиқдим, чунки у ердан яхши кўринади, бу менинг ишим учун муҳим, ходимлар майдон даражасида эди ва улар бошқача қарашга эга эдилар. Таътилдан кейин барча ўйинлар кўриб чиқаман. Ичкарида кўп ишларга аралашиб қолгандим, шунинг учун кўп футболни ўтказиб юбордим.
- Айнан нима қилдингиз?
- Асосий ишим турнирдан олдинги тайёргарлик билан боғлиқ бўлди. Стадионларда ишлайдиган саккизта гуруҳ тайёрладик.
Турнир давомида, айниқса, гуруҳ босқичи ва 1/8 босқичда кунига иккитадан учрашувни ёпдим. Айтайлик, у 13:00 ва 19:00 да ўйин ўтказилди. Эрталаб соат тўққизда стадионга келиб, гуруҳга бўлажак ўйинга тайёргарлик кўришга ёрдам бердим. Қўшимча функциялар пайдо бўлганда, уларни ўзимга олдим. Масалан, Инфантино «Жануб» стадионида Рожер Миллага эсдалик совғасини тақдим этганида, бутун жараённи мен бошқарганман. Шунингдек, мен гуруҳларнинг ўзаро ҳамкорлигини, масалан, плей-офф вақтида стадионлар ўртасида байроқларни ташишни мувофиқлаштирдим.
Лекин турнирдаги асосий ишим барча жараёнларни юқоридан кузатиш ва керак бўлганда уларга аралашиш эди. ФИФАдаги ҳамкасбим стадионга келганимда кўринмас бўлиб қолишимни айтди. Бу менинг аралашувим шарт эмаслигини англатади. Жамоа яхши ҳаракат қиляпти. Мен эса бундан фахрланаман.
— Олинган тажрибадан қайси бири сиз учун энг қимматлидир?
— Экстремал шароитларда ишлаш, муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш бебаҳо тажрибадир. Дунёдаги турли давлатлар мутахассислари билан мулоқот қилиш жуда муҳимдир. Чемпионат бошланишидан олдин ҳам мен учун ўйинларга бориш ва футболчиларни яқиндан кўриш эмас, балки жамоа билан, бутун дунёдан келган одамлар билан ишлаш муҳимлигини аниқлагандим. Савол бериб, профессионал жавоб олганингизда одам билан мулоқот қилиш ёқимли. Бу иш давомидаги асосий ютуғимдир.
- Доҳада жаҳон чемпионатининг тугашини нишонлаш қанча давом этди?
- Аргентиналиклар стадионда режалаштирилганидан кўпроқ вақт қолишди. Деярли ярим тунда кетишди. Парад бўлди. Аргентина терма жамоаси очиқ автобусда Люсеил булвари бўйлаб ҳаракатланишди. Кейин аргентиналиклар меҳмонхонада тўхташди. Уларнинг парвози эрталаб соат учга белгиланган эди,турган гап, бунга вақтлари йўқ эди ва у бошқа вақтга кўчирилди.
- Қатар терма жамоасига нима бўлди? Турнир мезбонлари биринчи марта бирорта ҳам очко ололмади.
- Жамоа ютқазди. Футболчилар анчадан бери Европада ёпиқ эшиклар ортида машғулот ўтказишганди ва клубларда машғулот ўтказишмаган. Ҳа, улар ўртача жамоалар билан ўйин ўтказишган, ҳатто ҳар доим ҳам терма жамоалар билан эмас, чунки улар ФИФА кунларида ўйнашмаганди.
Малумки, Қатар терма жамоаси сўнгги йилларда турли турнирларда муваффақиятли иштирок этаётган, жумладан, Осиё кубогида ғолиб чиққан ва КОНАКАФ кубогида бронза медалини қўлга киритган яхши жамоа. Турнирлардаги муваффақиятли ўйин ҳам футболчиларнинг ўз уйида ўйнамагани ва ўша босимни бошдан кечирмагани билан боғлиқ деб ўйлайман. Жаҳон чемпионатида улар руҳий босимга дош бера олишмади.
- Эквадор билан ўйин сотиб олингани ҳақидаги гаплар сохтами?
- Бу мутлақо бемаънилик. Кимдир ниманидир ўйлаб топган.
Sportradarда ишлаётган бир дўстим, улар тикиш ставкаларини таҳлил қиладилар, бир куни 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида машҳур қаҳрамон Уилсон Перумал журналистлардан бирига қандай қилиб сохта ўйин бўлиши ва ундаги натижа ҳақида ёзганди. Натижа тасдиқланди ва жанжал бошланди. Биз текширув ўтказдик ва ҳеч қандай аномал кўрсаткичлар йўқлигини аниқладик. Бундан ташқари, дўстимнинг сўзларига кўра, ўйиндан олдин Перумал ўнта турли журналистга якуний ҳисобнинг ўн хил варианти билан ўхшаш хатлар юборган. Табиийки, башоратлардан бири рўёбга чиққан. Шундай қилиб, Уилсон Перумал ўз шахсига эътибор қаратолди.
Кимдир кимгадир ЖЧ даражасида пора бергани ҳақидаги гапларнинг ҳаммаси сафсата.
- Бундай жиддий қўллаб-қувватлаш билан ушбу жаҳон чемпионатини Марокаш термаси учун «одатий» деб ҳисоблаш мумкинми? Ҳатто Бурак Озчивит ва Хабиб Нурмагомедов ҳам марокашликларни қўллаб қувватлади.
- Ҳамма Марокаш қўллаб-қувватланаётганига эътибор қаратди, чунки бу жамоа муваффақиятли ўйнади. Тўлиқ стадион Тунисни Францияга қарши ўйинда олқишлаши керак эди. Ўйлайманки, агар Миср бўлганида, қизиқиш шундай юқори бўларди, айниқса Қатардаги ажойиб диаспора ва жамоада Салоҳ борлигини ҳисобга олсак. Жазоир ҳам жиддий қўллаб қувватланиши мумкин эди. Саудия Арабистони жамоаси ҳақида нимаям дейишимиз мумкин.
Аммо, гап йўқ: бутун ислом олами Марокаш жамоасини қўллаб-қувватлаш учун бирлашди.
Марокашликлар учун қисман бу турнир ҳақиқатан ўз уйидаги ўйинга айланди. Аввалига Марокаш футбол федерацияси машғулотлар ўтказиладиган жой сифатида терма жамоа бош мураббийи Валид Реграги устозлик қилган «Ал-Дуҳайла» клуби стадионини танлади. Шундай қилиб, улар Қатар билан нафақат тил жиҳатидан боғлиқлигини ҳис қилдилар. Шу билан бирга, Марокашнинг бошқа жамоаларга нисбатан ҳеч қандай имтиёзлари йўқ эди.
— Япониялик мухлислар ва футболчилар ҳақида гапириб берсангиз. Уларнинг озодалиги ва маданияти тилларда достон бўлди.
- Бу японларга болаликдан она сути билан кирган рефлекслар. Мен япон журналистлари ёки ФИФА ходимлари бўш шишани кўриб, уни кўтариб урнага олиб боришларини кузатдим. Японлар янги тенденцияни ўрнатмоқда, аммо у янада ривожланадими, деган савол туғилади. Бошқа мамлакатларда ҳам қабул қилинадими?
- Иштирокчи давлатларнинг футболчилари ва делегациялари вакиллари нимадандир шикоят қилишдими? Иссиқлик, логистика, шароит?
Иссиқдан шикоят қилишмади. Аксинча: баъзида кондиционерлар жуда қаттиқ ишлаётганидан ноолишди. Чемпионат жуда ихчам ўтгани учун логистика билан боғлиқ муаммолар бўлмади. Барча жамоалар бир жойда яшашди, кўчишмади. Истисно Германия терма жамоаси бўлди, унинг базаси Қатарнинг»«узоқ шимоли» — Шамалда эди. Улар йўлда кўп вақт ўтказишларига тўғри келгани учун ўйиндан бир кун олдин Доҳага келишди.
Айтганча, улар билан қизиқарли воқеа юз берди. Немислар кечки овқатни кийиниш хонасида беришларини хоҳлашди. Аслида, кийиниш хонасидаги овқатланиш янгилик эмас. Мисол учун, марокашликлар мунтазам равишда пицца буюртма қилишарди. Буюртма ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганида келтириларди ва футболчилар ўйиндан кейин овқатланишарди.
Аммо немислар кийиниш хонасида дастурхон атофида тўлиқ кечки овқат ташкил этилишини сўрашди. Бундан ташқари, дастлаб улар ошпазни стадионда овқат пиширишини хоҳлашди, аммо бу мумкин эмас эди.
Стадион ташқарисидан озиқ-овқат олиб киришда, идишлар сифатини назорат қилиш билан боғлиқ маълум чекловлар ҳам мавжуд эди. Охир оқибат, Германия терма жамоаси ошпази маҳаллий ресторанларда овқат буюртма қилган. Бундан ташқари, тўғридан-тўғри кийиниш хонасида стол ва стуллар учун этарли жой йўқлиги сабабли, у шуғулланиш хонаси билан бирлаштирилган. Зудлик билан дастурхон тузалган, чунки ўйиндан олдин ва танаффус вақтида бу майдон футболчилар томонидан ўз мақсадига мувофиқ фойдаланилган. Шундай қилиб, жамоаларнинг барча инжиқликлари қондирилди.
- Айрим журналистлар уларга текин егулик, ҳатто ичимлик берилмаганидан норози бўлишди. Бу ерда «бизнес ва ҳеч қандай шахсий нарса» эмасмиди?
- Журналистлар учун текин овқат берилиши ҳақида биринчи марта эшитяпман. Мен иккита жаҳон чемпионатида бўлдим — Германия ва Жанубий Африкада — кимдир бизни текинга овқатлантирганини эслай олмайман. Майдондаги фотосуратчиларга бепул ичимликлар тақдим этилади. Сув фақат фотосуратчилар учун эканлигини кўрсатадиган махсус музлатгичлар мавжуд. Акс ҳолда, ни етказиб бўлмайди. Матбуот марказида ичимликлар сотилди. Ташкилотчилар ёки ҳомийлар журналистларни бепул ичимликлар билан таъминлашга қанча мажбур эканлигини билмайман, бундай нарса эсимда йўқ.
— Камчиликлар нимада юз берди ва ўтган турнирда ҳақиқатан ҳам ўзига хос ва ажойиб нималар кўринди?
- Албатта, камчиликлари бўлди. Бундан ташқари, баъзилар учун минуслардан бири плюс бўлиб туюлиши мумкин. Ходим нуқтаи назаридан, бир томондан, жараёнларни назорат қилиш осонроқ эди, бошқа томондан, ҳатто дам олиш куни ҳам йўқ эди. Юк ва кучланиш максимал. Бизга форма – икки комплект кўйлак беришганда, биз буни 17 кун давомида кийишимиз керак, деб ўйлаб, ҳеч бир кўйлак бунчалик кўп ювишга чидамайди, деб ҳазил қилдик. Деярли ҳар куни ўйин бўлса, инсон танаси ҳақида нима дейиш ҳам мумкин.
— Жаҳон чемпионатига қанча хориж мухлислари ташриф буюрди? Ҳақиқат кутилган насаларга мос келдими ёки муросасиз тақиқлар меҳмонлар сонига таъсирини ўтказдими?
- Қатарга хориждан 800 мингга яқин ҳая-картага (Fan-ID. — «Фарғона» изоҳи) эга одамлар келишди. Биз бундан ҳам кўпроқ карталарни чиқаргандик, лекин ҳамма ҳам ол, шу жумладан шахсий сабабларга кўра, мен буни биламан. Мен тақиқлар қандайдир тарзда таъсир қилди деб ўйламайман. Аксинча, дастлаб унчалик тузатилмаган ҳая-кард тизимидаги носозликлар маълумотларни қайта ишлашга бардош бера олмаган, таъсир қилган. Бир неча минг сўровлар тиқилиб қолганини биламан. Одамлар менга ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Улар қийинчилик билан бўлса-да, хал этилди.
Уларнинг аксарияти Саудия Арабистони ва Ҳиндистондан эди.
Бироқ, 700 000 дан ортиқ хорижлик мухлислар келгани бу жуда яхши рақам. Бу Жанубий Африкадаги жаҳон чемпионатидагидан кўпроқ ва Россиядаги жаҳон чемпионати билан солиштириш мумкин.
— Ташкилотчилар трибуналарни тўлдириш ва кўчаларда байрам руҳини яратиш учун меҳмонлар орасидан сохта мухлисларни ёллагани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бу тўғрими? Баъзи тафсилотларни айтиб бера оласизми? Одамларга пул тўланганми ёки «чипталар учун» кимнидир қўллаб қувватлаш сўралганми?
- Чипталарнинг бир қисми, албатта, инфратузилмани қурган ишчиларга тарқатилган, аммо ҳеч ким уларга қўшимча пул тўлагани йўқ. Турнир ўрталарига яқин қолганда ташкилий қўмита ходимларига ҳам ўша куни ишламаслиги ва чиптани учинчи шахсга бермаслиги инобатга олиниб, чипталар берилди.
Бу миш-мишларни тарқатаётганлар наҳотки Аргентинани фақат аргентиналиклар, Германия эса фақат немислар қўллаб қувватлаши керак деб ўйлашади? Мультикултурализм ғалаба қозонганига анча бўлди. Мен учун энг ёрқин мисол – «Манчестер Юнайтед»нинг маҳаллий жамоага қарши ўйнаш учун Малайзияга сафари. 80 000 ўринли «Букит Жалил» стадионида миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун бор-йўғи 500 киши келган, қолган 79 500 нафар малайзияликлар «Манчестер Юнайтед» футболкаларини кийиб, ўз севимли клубини олқишлашган.
Сариқ футболкалардаги бангладешликларнинг Бразилияни олқишлашлари мен учун жуда ғалати ҳолат.
- Спиртли ичимликлар тақиқи ишладими ёки мухлислар барибир ичишдими? «Яхши кайфиятни» севувчилар учун тақиқни четлаб ўтишнинг усуллари бормиди? Сиз маст мухлисларни учратдингизми?
- Спиртли ичимликларни тақиқлаш фақат стадионлар ва жамоат жойлари билан чекланди. Аксинча, Қатарда жаҳон чемпионати учун иккинчи спиртли ичимликлар дўкони очилди. ФИФА ходимлари спиртли ичимликлар сотиб олиш имкониятига эга бўлганини биламан. Мен маст одамларни учратмадим, чунки менинг ишим асосан фақат ходимлар, футболчилар ва ҳакамлар кириши мумкин бўлган ёпиқ жойларда ўтди. Томошабинлар билан деярли тўқнашмадим.
- Хорватиялик ғаройиб модель Иванна Ноллнинг хатти-ҳаракати, афтидан, алкоголдан кам бўлмаган провокацион мавзу. Шундайми? Айтишларича, унинг устидан шикоятлар ёзилган, лекин араблар уни суратга олишган.
- Мен аёлнинг саргузаштларини фақат ижтимоий тармоқлар ва ҳамкасблар нашрларида кузатдим, лекин диққат билан кузатмадим. Бунинг учун вақт йўқ эди. Трибунада нима бўлаётганини билмасдим, лекин учинчи ўрин учун ўйингача хавфсиз яшаганига қараганда, модел қанчалик провокацион бўлмасин, унга ҳеч нарса бўлмади. Ҳеч ким унга тош отмади. Яна бир бор муаммо бўрттириб кўрсатилди.
— Уругвай ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда камалак рангдаги футболкада Save Ukraine («Украинани асранг») ёзуви билан майдонга бир киши югуриб чиқди. Финалда россиялик Pussy Riot гуруҳининг фаоллари Петр Верзилов ва Ника Никулшина қўлга олинди, улар ҳам Украинани қўллаб-қувватлаш учун акция ўтказишни режалаштирганди. Бу одамларни нима кутмоқда?
- Майдонга югуриб чиққан мухлисларнинг ҳеч бири зиндонга тушманмади, ҳатто кечаси ҳам ушлаб турилмади ва ўша куниёқ қўйиб юборилди. Уларнинг ҳая картасини бекор қилишди, стадионларга боришини тақиқлашди ва тамом. Улар ҳатто мамлакатдан чиқариб юборилмади.
- Нега Зеленскийнинг нутқи жаҳон чемпионати финали бошланишидан олдин бекор қилинди?
— Уни бекор қилишмаган, буи ш аслида режалаштирилмаган. Украина ҳукумати сўров билан чиққан, ФИФА рад этган, чунки бундай ҳаракатлар протокол бўйича мумкин эмас. Айниқса, терма жамоаси ўйинда қатнашмайдиган давлат вакили учун. Володимир Зеленскийга ҳурмат билан ва Украинага раҳм-шафқат билан, ростини айтсам, бу нутқ қандай, қачон ва қандай шаклда айтилиши мумкинлигини тушунмаяпман. Менга бундай сўровнинг ўзи дилетант ва мутлақо нопрофессионал кўринарди.
Зеленскийнинг жаҳон чемпионати финали олдидан нутқини трансляция қилиш сўровини тайёрлаган одамлар ФИФА қандай ишлашини тушунишмайди.
- Шахсан сиз спорт тадбирлари доирасидаги бундай сиёсий ҳаракатларга қандай қарайсиз? Улар қанчалик долзарб?
- Майдонга рухсатсиз кириш сиёсий ҳаракат эмас. Ҳар қандай бундай кўринишни тўхтатиш керак. Бу одамлар ҳар қандай ёрқин ғояларни етказишга уринмасин ва қандай яхши мақсадларни кўзлашмасин, биринчи навбатда, бу футболчилар учун хавф туғдиради. Трибунада ҳар қандай акцияларга рухсат берилмайди. ФИФАда бўлиши тақиқланган байроқлар рўйхати мавжуд. Стадионлардаги жамоа тезкорлик билан ишлади ва ФИФАнинг махсус бўлими ва хавфсизлик хизмати билан алоқада бўлди. Улар олиб юришга уринган байроқларни суратга олишди ва текширилди, шундан сўнг қарор қабул қилинди. Масалан, қандайдир ёзув битилган Хорватия байроғини олиб киришга рухсат берилмади.
-Қатардаги жаҳон чемпионатини майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам энг тинч ўтган тадбир деб аташ мумкин. Бу тасодифми?
- Сўнгги ўйинларда юз берган воқеаларни ҳисобга олсак, чемпионатни майдонда тинч ўтди, дейиш қийин. Масалан, Аргентина ва Голландия футболчилари ўртасидаги тўқнашувларни эсланг. Майдон ташқарисида, ҳақиқатан ҳам, у жуда тинч эди, аммо бу бутун минтақа мамлакатлари маданияти. Бу мамлакатлар кундалик ҳаётда ҳам тинч: жиноятчилик даражаси жуда паст, кўча жиноятлари эса алоҳида ҳодисалар билан чекланади. Шунинг учун ҳеч қандай тасодифийлик ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ.
- Турнирда ҳакамликка нима дейсиз?
- Такрор айтаман, барча учрашувларни томоша қилгандан кейингина футбол сифатига ҳам, ҳакамликка ҳам баҳо бера оламан. Ҳозирда қарама-қарши фикрни эшитяпман. Кимдир ҳакамликдан хурсанд бўлса, кимдир ҳатто VAR ёрдамида қабул қилинган қарорларга ҳам эътироз билдирмоқда.
- Агар Равшан Эрматов бўлганида, финални унга ишониб топширишлари мумкинмиди?
- Эрматов исталган ҳакам билан бемалол рақобатлаша олади. Биз у кетганидан кейин Осиёдаги ҳакамлар билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиб, уни кўнгилдагидек эмас, деган хулосага келдик. Эрматовнинг кетиши Осиё футболи учун йўқотишдир. Мен ўз каналим учун конфедерациялар бўйича жаҳон ҳакамлари мавзусида алоҳида нашрларни режалаштирмоқдаман, аммо кичик бир спойлер бераман:
Эрматовнинг кетиши билан осиёлик ҳакамлар учун ўйинлар сони камайди ва бу ҳакамлар сонининг кўпайганини ҳисобга олган вазиятда.
Яъни, осиёлик ҳакамларнинг савияси, айтайлик, ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига нисбатан пасайган. Бу Осиё футболи функционерлари учун бош қотирадиган битта масала.
— Ростини айтинг, Ўзбекистон байроқларини сиз илиб қўйганмидингиз? Улар ҳамма жойда бўлгандек туюлди. Қатарга шунча ўзбек келганмиди?
— Йўқ, мен байроқларни илиб чиқмаганман. Мен бундай ҳаракатларнинг мухлиси эмасман, лекин, ҳақиқатан ҳам, чипта сўраб мурожаат қилган ватандошларимиз кўп бўлди. Мутлақо турли одамлар. Кимдир Ўзбекистондан, жумладан, машинада саёҳат қилган, Қатарда ўзбекларнинг кичик диаспораси бор, улар орасида футболчилар, спорт функционерлари бор.
-Жаҳон чемпионатида постсовет давлатларидан қанча одамлар ишлади? Нималар қилишди? Умуман Ўзбекистон жаҳон чемпионатида қандай иштирок этди?
- Агар жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси ҳақида аниқ гапирадиган бўлсак, у ерда камида икки юз нафар россиялик, юзга яқин озарбайжонлик, Украина, Беларус, Қозоғистон, Туркманистон фуқаролари ишлаган. Биз, Ўзбекистон фуқаролари, тўрт кишимиз – мен, ўғлим Равшан, «Халифа» стадионида мусобақалар ўтказиш учун масъул бўлган Александр Давиденко Англия ва Саудия Арабистони терма жамоалари яшайдиган базалар ва меҳмонхона мажмуаларида хавфсизлик бўйича координатор бўлиб ишлаган. «Халифа» стадионида координатор бўлиб ишлаган Азиза Татлимуродова. Ўзбекистонлик кўнгилли Жамшед Носиров ҳам шу стадионда ишлаган.
Демак, «Халифа» стадионини қисман ўзбекларники деб ҳам аташ мумкин.
— Юртдошлар қандай ишладилар?
- Ҳеч қандай шикоят бўлмади. Мен ватандошларим билан фахрланишим мумкин ва ҳаммаси кўнгилдагидек кечганидан мамнунман.
-Қатарда қоласизми?
- Ҳа, қоламан. Шартнома автоматик равишда янгиланади ва 2024 йилда у ерда Осиё Кубоги ўтказилади.
- Ўзбекистонда йирик турнир ташкил этишда иштирок этишни хоҳлайсизми ёки ўз тажрибангизни ҳамюртлар билан ўртоқлашмоқчимисиз?
- Бу менга боғлиқ эмас. Агар Ўзбекистонда тўрттамиздан биримиз билим алмашишимизни ёки тажрибасини қўллашимизни исташса, бу ҳақда бизга хабар бериши мумкин. Мен ҳамма учун жавоб бера олмайман, лекин мен тайёрман. Агар ёрдамим керак бўлса, уни ҳеч кимдан аямаганман, лекин мен ўз истагимни тиқиштиришни ёқтирмайман ва хоҳламайман ҳам.
- Ниманинг эҳтимоли кўпроқ: Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқишими ёки ўз уйида йирик турнир (ҳеч бўлмаганда Осиё кубоги)га мезбонлик қилишими? Ва нима учун?
- Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқишига ишонаман. Унгача ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказишга улгурмаганимиздек, Осиё Кубогини ҳам ўтказишга улгурмаслигимиз аниқ.
-
09 Июнь09.06Болалар ва президент учунМарказий Осиё терма жамоалари Осиё Кубоги саралаш босқичини бошлади
-
16 Август16.08«Халқ ва давлат: АЭС бўйича референдум ким тарафида?»Қозоғистонда шу номдаги масалага бағишланган «Трансчегаравий журналистика» лойиҳаси ишга туширилди
-
13 Август13.08Париждан медаллар биланМарказий Осиё спортчиларининг 2024 йилги Олимпиада ўйинларида эришган натижалари ҳақида
-
12 Август12.08Минтақанинг ўзига хос одимиМарказий Осиё давлатлари президентлари Остонадаги учрашувда умумий манфаатларни илгари суриш тарафдори бўлдилар
-
15 Июль15.07Сув балосидан асрасин!Ўш вилояти аҳлининг табиий офатларга қарши тургани ҳақида
-
04 Июль04.07Гиннессга кириш бадалиТуркманистон терма жамоаси дарвозабонига чет элга чиқиш тақиқланди