Қамоқдаги қозоғистонлик фаол Марат Туримбетов гемодиализдан бош тортди

azattyqasia.org сайтидан олинган сурат

Олмаотада ҳибсда сақланаётган қозоғистонлик фаол Марат Туримбетов ҳаёти учун зарур бўлган гемодиализ муолажасидан бош тортди. Бу ҳақда унинг адвокати Айнара Айдархонова Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Айдархонова шунингдек Туримбетовнинг ёзма мурожаатини ҳам эълон қилди. Унда фаол I гуруҳ ногирони экани ва буйракнинг терминал босқичидаги сурункали хасталигидан азият чекаётганини кўрсатган. Унинг сўзларига кўра, у 5 сентябрдан буён ноқонуний ҳибсда сақланмоқда, уни сақлаш шароитлари эса меъёрларга зиддир.

«Ушбу ноқонуний ҳибсга олинишимга норозилик сифатида кейинги гемодиализ муолажаларини ўтказишдан бош тортаман», — дейилади мактубда.

Шу билан бирга, TikTok тармоғида Марат Туримбетов қизининг видеомурожаати эълон қилинди, унда қиз жамоатчиликдан отасининг аҳволи ҳақидаги маълумотни кенг ёйишни сўраган. Қиз гап нафақат отасининг ҳибсда ноқонуний сақланиши, балки ҳаётига таҳдид солинаётгани ҳақида бораётганини таъкидлади.

4 сентябрь куни Марат Туримбетовнинг уйида тинтув ўтказилган, ўша куниёқ уни бўлимга олиб кетишган, кейинроқ эса ҳибсга олишган. Шу вақтнинг ўзида яна бир фаол — Алнур Иляшевнинг уйида ҳам тинтув ўтказилaди. Сафдошларининг маълумотига кўра, Иляшев Жиноят кодексининг 190-моддаси («Фирибгарлик») бўйича сўроқ қилинган.

Кейинроқ ҳуқуқ ҳимоячиси Бахитжан Тўреғожина Иляшев иш бўйича ҳимояланиш ҳуқуқига эга гувоҳ мақомида эканини, Туримбетов эса шифохонага ётқизилганини билдирди.

9 сентябрь куни Бош прокуратура «Власть» нашрининг сўровига жавобан идоралараро тергов-тезкор гуруҳи Туримбетов ва бошқа шахсларга нисбатан «бир қатор жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб» жиноят иши тергов қилинаётганини тасдиқлади. Идора иш қайси моддалар бўйича тергов қилинаётгани ва гумонлар нимадан иборат эканига аниқлик киритмади.

17 сентябрда адвокат Айнара Айдархонова Олмаота шаҳар суди Туримбетовга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгаришсиз қолдирганини билдирaди. Шу тариқа, у ногиронлигига қарамай ҳибсда қолaди. Октябрь ойи охирида, ҳимоя томони суддан фаолнинг саломатлигини инобатга олишни бир неча бор сўраганига қарамай, унинг ҳибс муддати узайтирилaди.

Марат Туримбетов узоқ йиллардан бери жамоатчилик фаолияти билан шуғулланиб келади. У, хусусан, утилизация йиғимига қарши ҳаракатда қатнашган. Туримбетов Алнур Иляшев ва Санавар Зокирова билан биргаликда рўйхатдан ўтмаган «Бизнинг ҳуқуқимиз» («Наше право») партиясини тузиш ташаббускори бўлган. Фаоллар сиёсий бирлашманинг рўйхатга олинишига ҳукмрон партия — ўша пайтдаги «Нур Отан» (2022 йилда у Amanat деб номланди, кейинроқ эса Adilet партияси билан бирлашганини эълон қилди) тўсқинлик қилганини таъкидлаган эдилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ