Қирғизистон президенти учта вазирлик раҳбарини алмаштирди

Қирғизистон ҳукумати биноси. bulak.kg сайти фотосурати

16 февраль куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров бир вақтнинг ўзида учта вазирни ишдан бўшатиш тўғрисидаги фармонларни имзолади.

Транспорт ва коммуникациялар вазири Абсаттар Сиргабаев лавозимидан озод қилинди. Талантбек Солтобаев вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Медер Машиев Табиий ресурслар, атроф-муҳит ва техник назорат вазири лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Акил Токтобаев вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев ҳам ишдан бўшатилди. Урматбек Шамирканов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида ишлайди.

ℹ️ 10 февраль куни Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиевни лавозимидан озод қилди. Генерал-майор Жумгалбек Шабданбеков вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу билан бирга, президент Чегара хизматини Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси таркибидан чиқарди ва давлат раҳбарига бевосита ҳисобот берадиган Давлат муҳофазаси хизматини ташкил этиш тўғрисида фармон имзолади.

Қирғизистон Хавфсизлик Кенгаши котиби лавозимида ишлаган Рустам Мамасадиқов Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Адилет Орозбеков Хавфсизлик кенгаши раҳбари бўлди.

Шу билан бирга, Жогорку Кенеш (Қирғизистон парламенти) спикери Нурланбек Турғунбек уулу истеъфога чиқди. Депутат Марлен Маматалиев парламентга янги раис этиб сайланди.

  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади