Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг собиқ бошлиғи Рустам Турсунов ҳибсга олинди. Бу ҳақда Kun.uz нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Уларнинг ҳибсга олингани сабаби ҳозирча номаълум. Kun.uz манбаларига кўра, иккаласи ҳам битта иш бўйича айбланмоқда.
Абдуллаев 2021 йил апрель ойидан Ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. Турсунов ҳам ўша йилнинг февралидан мазкур лавозимда ишлаб келган. Президент уларни 2025 йил 3 ноябрда лавозимидан озод қилди.
ℹ️ Бекмурод Абдуллаев 2019 йил ноябрь ойидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Патрул-пост хизмати ва Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. 2020 йил апрелидан 2021 йил апрелига қадар у Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Рустам Турсунов 2017 йилдан 2018 йилгача Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, 2018 йилдан бошлаб Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи этиб тайинлангунига қадар Навоий вилояти ички ишлар бошқармасини бошқарган.



