ОАВ: Тожикистондаги конда юз берган портлаш оқибатида олтита афғон ишчиси ҳалок бўлди

tasnimnews.com сайти фотосурати

Тожикистоннинг Суғд вилоятидаги кўмир конида юз берган портлашда олтита афғон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги манбаларга таянган ҳолда хабар берди.

Фожиа Суғд вилоятининг Айний туманида содир бўлган. Портлаш пайтида туннелда олти киши бор бўлган, уларнинг ҳаммаси ўлган. Ишчиларнинг жасадлари ҳалиям вайроналар остида, қутқарув ҳаракатлари давом этмоқда.

Манбага кўра, ҳалок бўлганларнинг бештаси Афғонистоннинг Дайкунди вилояти фуқароси, яна бири эса Гор вилоятининг Лал-Васр-Жангал туманидан. Тожикистон ҳукумати ҳалок бўлганлар исмларини ошкор қилмаган.

Нашрнинг таъкидлашича, шу йил май ойида Суғд вилоятидаги бошқа кўмир конида ҳам шунга ўхшаш воқеа юз берган. Ер ўпирилиши натижасида Дайкунди вилоятидан саккизта афғон ишчиси ҳалок бўлган.

Тожикистоннинг кўмир конларида ўз ватанида тирикчилик учун даромад манбаи тополмаган юзлаб афғонистонликлар меҳнат қилишади. Ишчилар оғир меҳнат шароити ва хавфсизлик ускуналари етишмаслиги сабаб, ўлим билан тугайдиган фожиали вақеалар конларда мунтазам юз беришини таъкидлайдилар. Бироқ, жарима ва Тожикистондан депортация қилиниш таҳдиди остига уларга арз қилиш ва ОАВ билан боғланиш тақиқланган.

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

  • Тошкентда Чори Шамснинг «Туркий халқларнинг хаёлий мавжудотлари» кўргазмаси очилди