Ўзбекистон ҳукумати фуқаролари мамлакатга 30 кун давомида визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига яна етти давлат қўшилишини маъқуллади. Бундай ҳуқуқ Баҳрайн, Миср, Иордания, Қатар, Хитой, Қувайт ва Саудия Арабистони фуқароларига берилди.
Худди шу ҳужжат 12 мамлакат — Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Франция, Чехия, Швейцария ва Япония фуқаролари учун бизнес визаларни кўриб чиқиш вақтини икки кунu кунга қисқартиради. БАА, Эрон ва Покистон фуқаролари бизнес визаларини уч кун ичида олишлари мумкин.
ℹ️ Аввалроқ Президент фармони билан Баҳрайн, Қувайт ва Уммон фуқаролари учун жорий йил 1 июнидан бошлаб 30 кунлик визасиз режим жорий этилиши ҳақида хабар берилганди. Саудия Арабистони фуқароларига келсак, Ўзбекистон президенти 2023 йил 1 январдан бошлаб улар учун визани бекор қилишни буюрди, фақат «ўз мамлакатига ёки учинчи мамлакатга жўнаб кетиш учун авиачипталарни тақдим этиш» шарти билан.
Ҳозирда фуқаролари Ўзбекистонга кириши учун виза олишлари шарт бўлмаган мамлакатлар рўйхатига 86 та давлат киритилган. 86-ўринда турган Хитой фуқаролари етти кун давомида Ўзбекистонга визасиз ташриф буюришлари мумкин бўлган охирги давлат бўлди. Энди бу муддат 30 кунгача узайтирилди ва 86-ўрин рўйхатдан олиб ташланади. Шуниси эътиборга лойиқки, рўйхатга «янги» киритилганлар 85-1 дан 85-7 гача рақамланади.



