Американинг Oppenheimer инвестиция компанияси Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида амалга оширилаётган бир қатор лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Марказий Осиё республикасининг ушбу вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг матбуот хизмати хабар берди.
Тегишли келишувга Абдураҳмонов ва Oppenheimer компанияси бошқарувчи директори Жон Тонелли ўртасида Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси биносида бўлиб ўтган учрашувда эришилди.
Музокаралар давомида бир қанча йирик лойиҳалар муҳокама қилинган. Хусусан, қиймати 180 миллион долларлик саноат зонасини ташкил этиш масаласи. Мазкур зона ҳудудида тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича замонавий корхоналар қуриш режалаштирилган.
Томонлар вилоятда «Сунъий кўл» қурилишини биргаликда амалга ошириш имкониятларини ҳам кўриб чиқдилар. Бундай номдаги лойиҳа 20 миллион долларга баҳоланмоқда. Бу Хонобод шаҳрини маҳаллий аҳоли ва хорижлик меҳмонларни қизиқтирадиган сайёҳлик марказига айлантиришга қаратилган.
Бундан ташқари, Америка компанияси қиймати 1 миллиард доллар бўлган «Янги Андижон» шаҳарсозлик лойиҳасига сармоя киритиш ниятини билдирган.
ℹ️ Oppenheimer инвестиция компанияси Нью-Йоркда жойлашган бўлиб, у молиявий, инвестиция ва брокерлик хизматларини кўрсатишга ихтисослашган. Бу ўз соҳасида Қўшма Штатлардаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади.