Ислом цивилизацияси маркази музейида шоир ва мутафаккир Зокиржон Фурқатга бағишланган ноёб медиалойиҳа тақдим этилади. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.
Медиалойиҳа Қўқон хонлигидаги адабий муҳитни акс эттирувчи кўргазма блокининг бир қисми бўлади. Шоир яшаган даврга оид нодир осори-атиқалар ҳамда замонавий технологиялар, жумладан, сунъий интеллект ва нейрон тармоқлардан фойдаланган ҳолда ташриф буюрувчиларга Фурқат ҳаётининг асосий босқичлари ҳақида сўзлаб берилади. Хусусан, унинг илк лирик асарлари, шоирлар Муқимий ва Завкийлар билан ҳамкорлиги, шоирнинг ижтимоий-сиёсий мавзуларга ўтиши ва мустамлакачилик тузумини танқид қилиш ҳақида. Унда илм-фанни оммалаштириш, Усмонийлар салтанати, Болқон, Макка, Ҳиндистон ва Шарқий Туркистонга саёҳат қилгани, Фурқат умрининг охиригача ўзбек ва форс тилларида ижод қилгани ҳақида сўз боради.
Марказ медиалойиҳа Фурқатнинг таржимаи ҳолини минтақанинг кенг маданий манзараси — маърифий ғоялардан тортиб адабий тил ва матбуотдаги ўзгаришларгача бўлган ҳолатни боғлашига ёрдам беради, деб умид қилади.
Зокиржон Фурқат (1859 — 1909) — ўзбек шоири ва маърифатпарвари, янги ўзбек адабиётининг пешқадамларидан бири. У кўп саёҳат ва ижод қилган. Унинг «Саёҳат хотиралари» асари, «Девон» («Баёзи Фурқат») ида жамланган лирик шеърлари ва публицистикаси, даврий нашрларда чоп этилган мақола ва мактублари унинг муҳим асарларидан саналади.
ℹ️ Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан маърифий исломни эзгулик, тинчлик ва бағрикенглик дини сифатида тарғиб этиш ғояси контекстида амалга оширилаётган лойиҳадир. Марказ биносида бешта тематик залдан иборат ноёб музей жойлашган.