Куала-Лумпур шаҳрида Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон клублари иштирокидаги Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Чақирув лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Учрашувлари Бутанда бўлиб ўтадиган А гуруҳида минтақанинг икки вакили: Туркманистон чемпионати бронза медали совриндори «Олтин Асир» ва Қирғизистон чемпиони «Абдиш-Ата» жамоалари ўрин олган. Гуруҳдан турнир мезбони, Бутаннинг энг кучли клуби «Паро» ва Уммон кубоги ғолиби «Аш-Шабаб» ҳам ўрин олган.
С гуруҳи ўйинлари Қирғизистонда бўлиб ўтади. Мезбон Республика кубоги ғолиби Жалолободнинг «Мурас Юнайтед» жамоаси бўлади. Тожикистон кубоги ғолиби «Регар-ТадАЗ» ҳам шу ерда бўлади. Бу гуруҳда Қувайт ва Ливан чемпионатларининг кумуш медал совриндорлари «Ал Араби» ва «Сафа» жамоалари тўп суради.
В гуруҳи Қувайтда йиғилади. Унда маҳаллий чемпион «Қувайт», Уммоннинг энг кучли клуби «Ал Сиб», Ливан чемпиони «Ал Ансор» ва Бангладеш чемпионатининг флагмани «Башундхара Кингз» жамоалари иштирок этади.
Гуруҳ босқичи кузда 25 октабрдан 1 ноябрга қадар бир даврали форматда ўтказилади, гуруҳ ғолиблари ва ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган учта жамоанинг энг яхшилари плей-офф босқичига йўл олади. Чақирув лигаси ғолиби 1 миллион доллар олади.
Кубокнинг амалдаги соҳиби Туркманистоннинг «Аркадаг» клуби ҳисобланади. Бу мавсумда жамоа иккинчи Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади.