Хитойликлар Андижон вилоятида логистика йўналишини ташкил этиш учун 500 млн доллар сармоя киритади

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати фотосурати

Хитойнинг China Shandong Huada Group компанияси Андижон вилояти орқали ўтувчи транспорт-логистика йўналишини ташкил этиш учун 500 миллион доллар сармоя киритишга тайёр. Жумладан, йўналиш Қўрғонтепа ва Хўжаобод туманлари ҳудудидан ўтиши кўзда тутилади, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва хитойлик ишбилармонлар ўртасидаги музокаралар чоғида кенг кўламли лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Хитойлик шериклар Марказий Осиё республикаси ҳудудида Хитойдан юк ташиш учун темир йўл ва автомобил йўналишини ташкил этиши режалаштирилган.

Музокаралардан сўнг мутасаддилар ва хитойлик инвесторлар лойиҳалар амалга ошириладиган ер майдонларига бориб, жойида танишдилар. Томонлар бу борадаги ҳамкорлик транспорт-логистика салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратишга хизмат қилишига ҳамда минтақа иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшишига умид билдирди.

Хитой компанияси вакиллари Ўзбекистон расмийларига тақдим этган харитага кўра, улар Тибетнинг Лхаса шаҳридан Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони орқали Марказий Осиё республикасига йўналиш ётқизишни режалаштирган. Лойиҳа ҳужжатлари Андижон, Жиззах, Тошкент ва Самарқандни ўз ичига олади, улар, эҳтимол, темир йўл ва автомобил йўли орқали боғланади. Шу билан бирга Қирғизистон билан чегарадош Андижон вилоятида логистика маркази пайдо бўлиши кутилмоқда.

Учрашувда Ўзбекистоннинг энг шарқий минтақасида бошқа йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ