Америкадаги Илон Маскнинг SpaceX корпорацияси шўъба корхонаси Starlink 13 август куни Қозоғистонда расман интернетга уланиш хизматларини тақдим қила бошлади Бу ҳақда республика Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги хабар берди.
«Бунинг шарофати билан мамлакат аҳолиси Starlink» паст орбитали сунъий йўлдош тармоғи орқали юқори тезликдаги ва ишончли интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади», — дейилади вазирлик хабарида.
Starlink сайти аллақачон қозоғистонликлар учун тарифларни санаб ўтган. Уйда интернетга уланиш учун минимал тўлов тезлиги чекланган ҳолда 23 минг тенгени (42 доллар), усиз ойига 31 минг тенгедан (57 доллар) ташкил этади. Саёҳатчилар учун интернетга кириш ойига камида 26 минг тенге ($48) туради. Сунъий йўлдошлардан сигнал қабул қилиш ва тармоққа кириш учун ускуналар нархи 104 минг тенге (193 доллар).
Июнь ойида Қозоғистон ҳукумати Starlink компанияси билан хизматлар кўрсатишда мамлакат қонунчилигига риоя қилиш тўғрисида шартнома имзолади. Ушбу ҳужжатда «ахборот хавфсизлиги ва алоқа соҳасидаги барча талабларга риоя қилиш» назарда тутилган.
Starlink — бу Элон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан самода жойлаштирилган глобал сунъий йўлдош тизими бўлиб, унга махсус ускуналар орқали уланиш мумкин. Лойиҳани ишлаб чиқиш 2015 йили бошланган. Унинг асосий мақсади фойдаланувчиларга ҳар қандай носоз жойларда юқори тезликдаги кенг полосали Интернетга киришни таъминлашдан иборат.
Аввали қозоғистонликлар Starlink абонент терминалларидан фойдаланиш ноқонуний экани ҳақида огоҳлантирилган эди. Жисмоний шахсларга 10 та минимал иш ҳақи (34,5 минг тенге ёки 75 доллар) миқдорида жарима солиниш мумкин эди.