«Қайрат» УEФА Чемпионлар лигасининг учинчи саралаш босқичига йўл олди

«Қайрат» футболчилари. kazfootball.kz сайти фотосурати

Олмаотанинг «Қайрат» футбол клуби УEФА Чемпионлар лигаси иккинчи саралаш босқичи жавоб учрашувида Финляндиянинг КуПС жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва умумий ҳисобда учинчи саралаш босқичига йўл олди.

Финляндияда бўлиб ўтган биринчи ўйинда «Қайрат» кутилмаганда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди, шу боис ўз майдонида баҳсни қўшимча таймга ўтказиш учун иккита тўп фарқи билан ёки кейинги босқичга чиқиш учун учта тўп фарқи билан ғалаба қозониш керак эди. Олмаоталик футболчилар иккинчи йўлдан боришди.

Дастлабки дақиқаларданоқ «Қайрат» майдонда ташаббусни ўз қўлига олди ва ўйинни тўлиқ назорат қилди. 9-дақиқадаёқ қозоғистонликларнинг 16 ёшли ҳужумчиси Дастан Сатпаев жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очди. Орадан 20 дақиқа ўтиб, «Қайрат»нинг португалиялик легионери Жоржиньо мезбонларнинг устунлигини оширди. Биринчи бўлим тугашига бир неча дақиқа қолганида эса беларуслик ҳужумчи Валерий Громико қозоғистонликларга қулай ҳисобни ўрнатди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида финлар бироз қўшимча ғайрат қўрсатишган бўлса, «Қайрат» ўз кучини сақлаб, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди, аммо бу уч тўп фарқи билан ғалабани сақлаб қолиш учун етарли бўлди.

«Қайрат» учинчи саралаш босқичида боснияликларнинг «Зриньски» (4:0, 2:2) мағлуб этган словакиялик «Слован» клуби билан учрашади. Учрашувлар 5 ва 12 август кунлари бўлиб ўтади.

Қайд этиш лозим, «Қайрат» аллақачон ўзини камида Конференция лигасининг гуруҳ босқичини кафолатлаган.

31 июль куни Конференция лигаси иккинчи саралаш босқичининг жавоб ўйинларида «Астана» Молдованинг «Зимбру» клубига, «Актобе» эса Чехиянинг «Спарта» клубига қарши майдонга тушади.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди