Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Аргентина билан ўйнайди

Лионель Месси. marca.com сайти фотосурати

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Аргентина терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Championat.Asia нашри хабар берди.

Учрашув шу йилнинг октябрь ойида ФИФА кунларида бўлиб ўтади. АҚШ, Канада ва Мекцикада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026га жамоаларнинг тайёргарлиги доирасида ушбу учрашув Аргентинада ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон терма жамоаси Аргентина билан катталар миқёсида ҳеч қачон тўқнаш келмаган. Бунгача ўзбекистонлик футболчилар Жанубий Америка терма жамоаларидан Уругвай (0:3), Боливия (1:0) ва Венесуэла (1:1) билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси уч карра ва амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади, Ўзбекистон терма жамоаси эса илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор