Sotheby's ва Christie`s Ўзбекистон билан хайрия аукционларини ўтказишни таклиф қилди

cisc.uz сайти фотосурати

Буюк Британиянинг нуфузли Christie's ва Sotheby's аукцион уйлари Ўзбекистон билан ҳамкорликда хайрия аукционларини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази (ИЦМ) матбуот хизмати хабар берди.

Марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Sotheby’s вакиллари — Марям Кало, Эдвард Гиббс ва Бенедикт Картер, ҳамда Christie’s вакиллари — Марго Оганесян ва Сара Памбли билан учрашувида аукционлар ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Шундай қилиб, жорий йил сентябрь ойида Christie's билан ҳамкорликда халқаро хайрия аукциони ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Буюк Британияда «Ўзбекистон меросига оид артефактлар кўргазмаси»ни ташкил этиш режалаштирилган.

Учрашувларда ҳамкорлик истиқболлари, аукцион фаолиятидаги ўзаро ҳамкорлик ва тарихий ашёларни республикага қайтариш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, 2025 йил 29–30 апрель кунлари Sotheby’sда ўтказилган савдоларда Ўзбекистон маданий меросига оид 34 та лот танлаб олинди. Шунингдек, 1 май куни Christie’s аукционида 14 та тарихий артефакт бўйича таклифлар берилди ва уларни расмий харид қилиш юзасидан келишувларга эришилди. Мазкур лотлар Ислом цивилизацияси маркази экспозициясига қўшилиши режалаштирилган.

«Ислом цивилизацияси маркази Буюк Британияда билан ҳамкорликни янги, стратегик ривожланиш босқичига олиб чиқмоқда. Ушбу ҳамкорлик маданий меросни асраб-авайлаш, уни халқаро миқёсда намоён этиш ва ўзбек халқининг бой тарихи ҳамда санъатини жаҳон ҳамжамиятига танитишда муҳим қадам ҳисобланади», — дейилади ИЦМ матбуот хизмати хабарида.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди