Қирғизистон Олий суди NazarNews бош муҳарририга нисбатан чиқарилган оқлов ҳукмини ўз кучида қолдирди

vb.kg сайти фотосурати

Қирғизистон Олий суди NazarNews ахборот сайти эгаси ва бош муҳаррири Гулжан Шерипбаевага нисбатан илгари чиқарилган оқлов қарорини асосли деб топди. Бу билан унинг миллий адоват қўзғатиш бўйича айбланишига нуқта қўйилди, деб ёзади 24.kg нашри.

Мамлакатнинг олий суд инстанцияси якуний қарорини 9 июнь куни чиқарди.

Қайд этилишича, журналистга нисбатан жиноий иш қўзғатилишига Қорбобонинг ёнида ҳижобдаги Қорқизнинг сурати туширилган нашрнинг репости сабаб бўлган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Қирғизистон Жиноят кодексининг 330-моддаси («Ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни қўзғатиш») бўйича жиноий иш қўзғатишни бошлаган. 2023 йил ноябрида бош муҳаррир ҳибсга олинган.

Аммо Бишкекнинг Первомайский туман суди, кейин эса шаҳар суди Шерипбаевани жиноят таркиби йўқлиги сабабли оқлади. Гарчи давлат айблови 200 минг сом (2300 доллар) миқдорида жарима сўраган бўлса-да.

ℹ️ Шерипбаева ҳибсга олинишидан аввал, 2023 йил октябрь ойида Республика Маданият вазирлиги агар NazarNews сайти маъмурияти Қирғизистон ҳукуматининг ўша пайтдаги раиси Ақилбек Жапаровнинг (2020 йил 2 декабрда истеъфога чиққан) шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи материални олиб ташламаса, уни блоклаш билан таҳдид қилганди. Таҳририят регулятор талабини инобатга олган ва кўрсатилган матнни дарҳол нашрдан олиб ташлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор