Туркия мамлакатда қонуний яшаб келаётган туркман фаолини депортация қилмоқчи

Умида Бекчанова . Бекчанова видео-докладидан лавҳа

Туркия хавфсизлик кучлари туркманистонлик фаол Умида Бекчановани ҳибсга олди ва уни ватанига депортация қилмоқчи. Бу ҳақда 31 май куни Швецияда яшовчи туркман мухолифатчиси Халмурод Союнов ўзининг YouTube — каналида хабар берди.

Бекчанова адвокатларига таянган Союновга кўра, махсус хизматлар ва Туркманистоннинг Туркиядаги дипломатик миссияси ходимлари узоқ вақт давомида Умиданинг Истанбулда яшаётган жойини аниқлай олишмаган.

30 май куни Бекчанова Туркияга пул ишлаш мақсадида учиб келган келини орқали қўлга олингани маълум бўлди. Ўзларини полиция ходимларимиз деб таништирган фуқаро кийимидаги шахслар аввалига келиннинг яшаш жойини билиб, сўнг «алдов» йўли билан Умидани чақиртириб, уни ушлашган ва микроавтобусда номаълум манзилга олиб кетишган. Бекчанова мазкур автобусда тўрт соат ушлаб турилган, кейин депортация марказига олиб кетилган. Аёл ўз адвокати ва шерикларига қўнғироқ қилишга муваффақ бўлолган.

Союновнинг тахмин қилишича, ҳибсга олиш пайшанба куни Туркияда «маҳаллий полиция қўли орқали» ҳаракат қилаётган Туркманистон махсус хизматлари ташаббуси билан амалга оширилган. Мухолифатчи ўз далилини Туркияда жума кунлари давлат идоралари ва адвокатлар ишламаслиги, олдинда дам олиш кунлари бўлгани ва Умида ҳам бундан олдин депортация қилинган бошқа блогерлар каби шу уч кун ичида зудлик билан Туркманистонга жўнатилиши мумкинлиги билан асослайди.

Кейинроқ Turkmen.news нашри 1 июнь куни Умида Бекчанова ўз ватанига жўнатилиши депортация учун депортация марказидан аэропортга олиб кетилгани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, унинг шериклари аёлнинг ёнида ҳеч қандай ҳужжат йўқлигини маълум қилишган. Адвокатлар депортация жараёнини тўхтатишга ҳаракат қилишмоқда.

Умида Бекчанова бир неча йилдан буён Туркияда қонуний яшаб ишлаб келади, у ердан Туркманистондаги режимни фаол танқид қилади.

Туркманистон расмийлари унинг ватанида яшовчи қариндошларига босим ўтказиш орқали фаолнинг мухолифатчилик фаолиятига чек қўйишга мунтазам ҳаракат қилади. Хусусан, фаолнинг кенжа ўғлига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бекчанованинг айтишича, тергов жараёнида унинг ўғли электр токи билан қийноққа солинган; у ҳозир қамоқда.

Бекчанова номаълум шахслар томонидан бир неча бор таҳдидларга учраган. Охирги ойларда Туркияда мухолифатчи блогерлар Фарҳод Мейманқулиев ва Мердан Муҳаммедовларнинг ўғирлаб кетилиши ва Туркманистонга депортация қилиниши, шунингдек, бошқа машҳур блогерлар – Алишер Сахатов ва Абдулла Орусовларнинг ҳибсга олиниши ва депортация марказига юборилиши фонида Умида яшаётган уйидан чиқмасликка ҳаракат қилган.

Бекчанова 2020 йили Туркияда бир неча ўнлаб меҳнат мигрантлари ўлгани, ўша йилнинг апрель ойида Марказий Осиё республикасини қамраб олган даҳшатли довул оқибатлари ҳақида сукунат сақлангани ва мамлакат коронавирус пандемиясини тан олмагани фонида туркман режимини танқид қила бошлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ