Ўзбекистон фуқароларига ёшга доир пенсия автоматик тарзда тайинланади

uza.uz сайти фотосурати

Ёшга доир пенсиялар Ўзбекистон фуқароларига ариза топширмасдан, проактив шаклда тайинланади. Тегишли қонун 19 майдан кучга кирди, деб хабар беради мамлакат Адлия вазирлиги.

Киритилган қўшимчаларга кўра, фукаронинг ёшга доир пенсияга бўлган ҳуқуқи белгиланган ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади. Пенсия жамғармаси фуқаронинг пенсия ёшига етган кунида мустақил равишда пенсия тайинлайди.

Агар фуқаро унинг мурожаатисиз тайинланган пенсия миқдоридан норози бўлса ёки меҳнат фаолиятини давом эттириш ва кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирса, у тайинланган ёшга доир пенсияни рад этиш ҳуқуқига эга.

Бунда фуқаро хабарномани олган кундан эътиборан 10 кун ичида Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан ёки my.gov.uz давлат хизматлари портали орқали орқали сўровнома тўлдирган ҳолда мурожаат қилиши керак.

ℹ️ Ўзбекистонда ёшга доир пенсия фуқароларга эркаклар учун 60 ёшга, аёлларга 55 ёшга тўлганида, энг кам иш стажи эркаклар учун 25 йил, аёллар учун 20 йил бўлган тақдирда тайинланади. Пенсия давлат томонидан кафолатланади ва иш стажи ва суғурта тўловларини тўғрисидаги тасдиқланган маълумотлар асосида берилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ