Ўзбекистонда 2025/26 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига давлат томонидан 1 миллион сўм (77 доллар) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 апрелдан кучга кирган фармонида сўз юритилган.
Ҳужжатга кўра, тўловлар «Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри» ёки «Камбағалларнинг ягона реестри»га киритилган оилалар томонидан олинади. Бундан ташқари, «маҳалла еттилиги» томонидан белгиланган фуқаролар давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Охирги ҳолатда қуйидаги оилалар рўйхатга киритилади:
✅ боқувчисини йўқотганлар;
✅ аъзолари биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлари бўлган оилалар;
✅ узоқ муддатли даволанишга муҳтож аъзолари бор оилалар;
✅ газ таъминоти ва марказий иситиш тизими мавжуд бўлмаган кўп қаватли уйларда яшаётган оилалар.
Қўшимча равишда шакллантириладиган рўйхатдаги оилалар сони Реестрга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги керак.
Президент қарорида электр энергияси ва газнинг базавий лимитдан ошиб кетганлиги учун компенсация тўлаш ҳам назарда тутилган.
2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача ушбу норма аҳолини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» орқали кам таъминланган оилалар реестрига киритилган оилаларга, шунингдек, жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга нисбатан қўлланилади.
Бунда қуйидагилар қопланади:
👉 электр энергия истеъмоли бўйича — ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;
👉 табиий газ истеъмоли бўйича — иситий масвумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ сарфланилган қисми учун.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг март ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 746 мингдан ортиқ кам таъминланган оилалар борлигини қўшимча қиламиз.