CAFA янги клуб турнири ҳомийлар йўқлиги туфайли номаълум муддатга қолдирилди

sportbox сайти фотосурати

Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) шафелигида ўтказилиши керак бўлган янги Silk Way Cup клуб турнири 2025 йилда бўлмайди. Бу ҳақда «Фарғона»га вазиятдан хабардор манба маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бунга ҳомийларнинг йўқлиги сабаб бўлган. Мусобақа 2026 йили бўлиб ўтиши мумкин.

Турнир жорий йил март-апрель ойларида икки давлатда (катта эҳтимол билан Ўзбекистон ва Қирғизистонда) ўтказилиши керак эди. Турнирда Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 10 та жамоа иштирок этиши режалаштирилганди. Жумладан, Қирғизистоннинг «Абдиш-Ата» ва «Мурас Юнайтед», Тожикистоннинг «Истиқлол» ва «Регар-ТадАЗ», Туркманистоннинг «Шагадам» ва «Алтин Асир», шунингдек, Ўзбекистоннинг АГМК клуби. 8 та клуб финалга чиққан бўларди.

Илгари CAFA шафелигидаги турнирлар фақат терма жамоалар иштирокида ўтказиларди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади