Қозоқ олигархлари ихтиёридаги Кенгир сув омбори давлат мулкига ўтказилди

Кенгир сув омбори. Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги фотосурати

Қозоғистон ҳукумати Улитов вилоятидаги Кенгир сув омборининг гидротехник иншоотларини давлат мулкига қайтарди, деб хабар беради вилоят прокуратураси матбуот хизмати.

Активни қайтариш учун назорат органи Сув хўжалиги вазирига тақдимнома киритган. Сув омбори эгаси «Казахмыс Дистрибьюшн» МЧЖ билан хайрия шартномаси тузилган.

«Эндиликда мутасадди органлар зиммасига модернизация тадбирларини ўтказиш учун сув омбори ва унинг гидротехника иншоотларини кўп факторли экспертизадан ўтказиш вазифаси турибди», — дейилади прокуратура хабарида.

Кенгир сув омбори Улитау ҳудудидаги энг катта сув омбори ҳисобланади. Унинг ҳажми 319 миллион куб метрни ташкил қилади. Ушбу стратегик объект «бир вақтлар» шаҳар ташкил этувчи «Казахмыс Дистрибьюшн» МЧЖ балансига ўтказилган, дея хабар беради назорат маҳкамаси. Уни давлатга қайтариш зарурати бир йилдан ортиқ муҳокама қилинган. Жумладан, депутат Рисқали Абдикеров ҳукуматнинг 1996 йилдаги қарорига ишора қилган, бироқ унинг ижроси турли баҳоналар билан кечиктирилган.

«Казахмыс Дистрибьюшн» МЧЖ «Казахмыс» юридик шахслари гуруҳи таркибига киради. egov.kz маълумотларига кўра, «Корпорация Казахмыс» Kazakhmys Copperга тегишли бўлиб, унинг 100% акциялари Голландиянинг KCC B.V. холдингига тегишли. KASEда эълон қилинган ҳисоботларга кўра, KCC B.V. да якуний назорат қилувчи шахс Владимир Ким (70%) ҳисобланади, 30% улуш эса корпорация бошқарувининг собиқ раиси Эдуард Огайга тегишли. Forbes.kz маълумотларига кўра, иккала ишбилармон Қозоғистоннинг энг бой йигирмата шахслари рўйхатига киради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ