Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокидаги корхоналар сони бир йил ичида мингдан зиёдга кўпайди

raspp.ru сайти фотосурати

2025 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокидаги 3467 та корхона фаолият юритмоқда. Бу ўтган йил февраль ойидаги 2432 та корхона кўрсатгичидан 1035 тага кўп, деб хабар беради Ўзбекистон Статистика агентлиги.

Шу билан бирга, Россия инвестициялари иштирокидаги корхоналар сонининг камайиши қайд этилган – 3049 тадан 2973 тагача. Бир йил аввал Россияда бу кўрсаткич 3156 тани ташкил этганди.

Ўзбекистонда жами 15163 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда. Биринчи олтиликка Хитой ва Россиядан ташқари Туркия (1869 корхона), Қозоғистон (1060), Жанубий Корея (660) ва АҚШ (330) киради.

Шунингдек, Ўзбекистонга хорижий капитал қўйилмалари ҳажмида Хитой улуши 27,9 фоизга ошганини ҳам қайд этамиз.

2024 йил якуни бўйича асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 493,7 триллион сўмни (38 миллиард доллар) ташкил этган. Унда хорижий инвестициялар ва кредитлар улуши 67,6 фоизга етган. Ўзбекистонда хорижий сармояларнинг энг кўп улушига эга бўлган етакчи беш давлат қаторига қуйидагилар киради:

✅ Россия – 13,2%

✅ Туркия – 6,8%

✅ Германия – 5,2%

✅ Саудия Арабистони – 5%

Таъкидлаш жоиз, асосий капиталда хорижий инвестициялар ва кредитларнинг улуши йил сайин ортиб бормоқда. 2023 йили у 53,4 фоизни, бир йил аввал эса 41,6 фоизни ташкил қилган.

2022 йили Ўзбекистонга капитал қўйилмалар ҳажми бўйича Россия етакчилик қилган – 20,3 фоиз, Хитойнинг улуши эса 16,4 фоизни ташкил этганди. Аммо 2023 йили мамлакатлар ўзаро алмашдилар: Хитойда бу кўрсаткич 25,6 фоизга кўтарилди, Россияда эса 13,4 фоизга тушди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ