Афғонистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо ҳажми 1,7 миллиард долларга етди

АНОР СОТУВЧИЛАРИ, АФҒОНИСТОН. INTEGRITYGLOBAL.COM САЙТИ ФОТОСУРАТИ

2024 йилнинг ўн ойида Афғонистон ва Марказий Осиёнинг беш мамлакати ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,696 миллиард долларни ташкил этди, бу ҳақда толиблар* ҳукуматидаги Саноат ва савдо вазирлигига таяниб TOLOnews хабар берди.

Вазирлик матбуот котиби Абдул Салам Охундзоданинг сўзларига кўра, шундан 112 миллион доллари экспортга, 1 миллиард 584 миллион доллари эса импортга тўғри келган.

«Афғонистон ва Марказий Осиё – Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо ҳижрий 1403 йилнинг ўн ойида одатдагидек давом этди», — деди Охундзода.

Афғонистон экспортига янги ва қуритилган мевалар, шарбатлар, талк ва ва асафетида (ҳинг), картошка ва пиёз каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари киради. Ўз навбатида Афғонистон Марказий Осиё давлатларидан электр энергияси, ёқилғи, буғдой уни, ўсимлик ёғи, заводлар учун хомашё, кимёвий ўғитлар, цемент импорт қилган.

Афғонистоннинг ушбу даврдаги умумий савдо ҳажми 12,4 миллиард долларни ташкил этган, шундан 1,8 миллиард доллари экспорт ва 10,6 миллиард доллари импортга тўғри келган.

*Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон» радикал ҳаракати вакиллари. Мазкур ташкилот РФ ва кўпгина давлатларда террорчи сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди