Ўзбекистоннинг еттита давлат банки стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма фонд тузди

sparkfun.com сайти фотосурати

Ўзбекистоннинг еттита давлат банки United Ventures қўшма инвестиция фондини ташкил этди. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот портали маълумотларига таяниб, Spot.uz хабар берди.

Фонд таъсисчилари сифатида «Асакабанк», «Микрокредитбанк», «Ўзмиллийбанк», «Халқ банки», «Бизнесни ривожлантириш банки», «Туронбанк» ва «Агробанк» кўрсатилган. Ҳар бирининг улуши 14,28% ни ташкил қилади.

United Ventures 2025 йил 27 январда рўйхатдан ўтган. Ташкилотнинг устав капитали 525 миллиард сўмни (40,51 миллион доллар) ташкил этади.

Фонд бош директори Азизбек Қурбоновнинг сўзларига кўра, United Ventures «истиқболли маҳаллий стартапларга сармоя киритиш ва стратегик молиялаштириш, инкубация ва акселерация дастурлари орқали ривожланаётган стартап экотизимини яратишни» режалаштирмоқда.

ℹ️ Ўзбекистонда биринчи венчур фонд 2019 йили IТ-Паркда истиқболли стартапларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Фонднинг мақсадли ҳажми 10 миллион долларни ташкил этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади