Uzbekistan Airways авиакомпанияси Россия ва Беларусни четлаб ўтган ҳолда Европа давлатларига парвозларини бошлади

ЧАПДА – 20 ЯНВАРГАЧА БЎЛГАН МАРШРУТ, ЎНГДА - ҲОЗИРГИСИ. KURBANOFF.NET TELEGRAM-КАНАЛИ ФОТОСУРАТИ

20 январдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Россия ва Беларусь ҳаво кенгликларини четлаб ўтган ҳолда Европа давлатларига парвозларни бошлади. Бу ҳақда 28 январь куни авиакомпаниянинг 33 йиллигига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Энди Ўзбекистон авиакомпаниясининг Европа давлатларига йўл олган самолётлари Озарбайжон ва Туркия орқали парвоз қилади, деб ёзади Daryo.uz.

Repost.uz нашрининг маршрут ўзгариши 29 декабрь куни Россия ҳудуди узра уриб туширилган AZAL самолёти ҳалокати билан боғлиқми, деган саволига Uzbekistan Airways матбуот хизмати «булар шунчаки эҳтиёт чоралари ва қайсидир маънода «маршрутни оптималлаштириш», дея жавоб берди.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди