ИШИД Қобулда содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Халил Раҳмон Ҳаққоний. amu.tv сайти фотосурати

Россия ва бошқа кўплаб мамлакатларда тақиқланган «Ислом давлати» (ИШИД, ИД) террорчилик ташкилоти Кобулда толиблар* ҳукуматида қочоқлар ва репатриация бўйича вазир вазифасини бажарувчи Халил Раҳмон Ҳаққонийнинг ўлимига сабаб бўлган терактни уюштирганлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Amu.tv хабар берди.

Нашр ИШИД томонидан 11 декабрь куни эълон қилинган баёнотга таянади, зеро унда ҳужумнинг асосий нишони Ҳаққоний бўлгани айтилган. Худкуш террорчи хавфсизлик чораларини четлаб ўтиб, Кобулдаги вазирлик биносига кирган. У Ҳаққоний ёрдамчилари ва қўриқчилари ҳамроҳлигида бинони тарк этгунча кутиб турган ва портловчи камарни ишга туширган. Натижада вазирнинг ўзи, шунингдек, унинг ёнида бўлган бир неча киши ҳалок бўлган.

Содир этилган терактда дарҳол ИШИДни айблаган толиблар ҳужум қурбонлари тўғрисида аниқ маълумот келтирмаган. Афғонистоннинг янги ҳукумати одатда ИШИДни яккаланиб қолган ташкилот деб таърифлайди ва уни кенг кўламли исёнчи ҳаракат деб ҳисобламайди.

58 ёшли Халил Раҳмон Ҳаққоний 2021 йил 7 сентябрдан буён Қочқинлар вазири вазифасини бажариб келган. У Ҳаққоний тармоғи асосчиси Жалолиддин Ҳаққонийнинг укаси ва «Толибон»* Ички ишлар вазири ва тармоқнинг амалдаги раҳбари Сирожиддин Ҳаққонийнинг амакиси бўлган. Унинг оиласи узоқ вақтдан бери «Толибон» операциялари ва стратегиясида марказий роль ўйнаган.

2011 йили АҚШ Молия вазирлиги Халил Ҳаққонийни Афғонистон ва Покистондаги «Ал-Қоида» номидан ҳаракатларга алоқадор бўлганини таъкидлаб, уни ўта хавфли глобал террорчилар (SDGT) рўйхатига киритган. АҚШ ҳукумати Ҳаққонийнинг ҳибсга олинишига ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган.

*Ташкилот РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?