«Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчиси» унвони соҳиби ўзгарди

Абдуқодир Ҳусанов. Championat.Asia сайти фотосурати

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Франциянинг «Ланс» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Transfermarkt порталига кўра нархи 5 миллион евродан 12 миллион еврога кўтарилиб, Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди, шунингдек, МДҲ давлатларидаги энг қиммат футболчилар ўнталигига кирди.

Ҳусанов ўз ҳамюртлари, Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев (6 миллион евро) ва Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов (5 миллион евро)дан ўзиб кетди. Қиймати бўйича тўртинчи ўринни Туркиянинг «Бешиктош» клубининг қозоғистонлик ярим ҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдинов эгаллаган.

МДҲ давлатларининг энг қиммат футболчиси Франциянинг «Монако» клубининг россиялик ярим ҳимоячиси Александр Головин бўлиб қолмоқда – 30 миллион евро. Яна бир россиялик Матвей Сафонов (ПСЖ) ва армани Эдуард Спертсян («Краснодар») 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳусанов барча МДҲ футболчилари орасида еттинчи ўринни эгаллади.

Абдуқодир Ҳусанов «Бунёдкор» да тарбия топган. 2022 йили у Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клубига ўтган ва у ерда европалик скаутлар эътиборини тортади. 2024 йил ёзида у Франциянинг «Ланс» клуби билан шартнома имзолади. 20 ёшида у клубнинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. У Ўзбекистон терма жамоаси сафида 18 та ўйин ўтказган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди