Ўзбекистон Президенти 2024 йили деярли бир ярим мингга яқин маҳкумни афв этди

dzeninfra.ru сайти фотосурати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни 483 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Шундай қилиб, 2024 йили бу мамлакатда афв этилганларнинг умумий сони 1431 нафарга етди.

Охирги фармон 8 декабрда нишонланадиган мамлакат Конституцияси куни муносабати билан қабул қилинди. Афв этиш акти анъанага кўра «билмасдан жиноят содир этган, лекин қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган»ларга тегишли бўлган.

Афв этилган шахсларнинг 107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Вазирлик ва идораларга афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан топшириқлар берилди.

ℹ️ Афв этиш тўғрисидаги фармон 2024 йилдаги учинчи фармон бўлди. Ўзбекистон Президенти апрель ойида Рамазон ҳайити олдидан 426 нафар, август ойида эса мамлакат мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида 522 нафар маҳкумни афв этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?