Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси етакчиси Москва клубига ўтади

Гулжигит Алиқулов. the-afc.com сайти фотосурати

Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов Москванинг «Торпедо» клуби билан шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда «Спорт Беларуси» Telegram-канали хабар берди.

Қайси шартлар муҳокама қилинаётгани айтилмаган, аммо 24 ёшли вингернинг беларуслик «Неман» билан шартномасини узайтирмаслиги ҳақидаги маълумотлар шу йилнинг ноябрь ойи охирида пайдо бўлганди. Футболчи «Торпедо» сафига эркин агент сифатида қўшилади.

Ўтган мавсумда Алиқулов «Неман»нинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди ва бунинг учун у Беларусь чемпионатида 27та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди. Бунинг эвазига жамоа кумуш медалларни қўлга киритганди. Бундан ташқари, Алиқулов Қирғизистон терма жамоасига ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичига йўл олишига ёрдам берган.

Алиқулов ўзининг ўйини билан бир қатор клублар, жумладан, жорий мавсумда Россия чемпионатининг Биринчи лигасида (иккинчи дивизон) ўйнаётган, бироқ юқорига кўтарилиш учун курашаётган Москванинг «Торпедо»си эътиборини тортганди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон терма жамоаси сардори Валерий Кичин бунгача «Торпедо» сафида тўп сурган.

Гулжигит Алиқулов Бишкекнинг «Дордой» клубида тарбияланган. 2017 йили Туркиянинг «Антальяспор» клуби ёшлар жамоаларида ўйнаган. 2018 йили ватанига қайтиб, аввалига «Қара-Балта», кейин эса Бишкекнинг «Алга» жамоасида ўйнаган. 2019 йили у беларусларнинг «Неман»и билан 3 йиллик шартнома имзолаган. Алиқулов 2020 йили «Қайрат»га ўтади ва у ерда 2023 йилгача ўйнайди. Кейин яна «Неман»га қайтади. У Қирғизистон терма жамоаси сафида 40та ўйин ўтказиб, 5та гол урган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди