Футбол бўйича Туркманистон миллий терма жамоасига Осиё Кубоги-2027 саралаш босқичига тайёргарлик кўриш мақсадида БААдаги йиғинларга боришга рухсат берилмади. Бу ҳақда «Фарғона» манбасига таяниб хабар беради.
Туркманистон терма жамоаси 15-25 ноябрь кунлари БААда йиғин ўтказиши керак эди. Бироқ, жамоага тушунтиришсиз ва расмий ифодасиз хорижда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш тақиқланди.
«Фарғона» маълумотларига кўра, тақиқ Туркманистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтининг собиқ ректори Аллаберди Сапаров бошчилигидаги республика Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан киритилган.
Бу Туркманистон расмийлари томонидан футболчиларнинг хорижга чиқишига биринчи бор тўсиқ қўйилиши эмас. Аввалроқ жамоага Мальтага ўша мамлакат терма жамоаси билан учрашиш учун бориш тақиқланганди. Хабар қилинганидек, Ташқи ишлар вазирлиги ва Мальта футбол федерацияси ҳамда УEФА Туркманистон раҳбариятига футболчиларни қўйиб юбориш илтимоси билан мурожаат қилган.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубогининг учинчи саралаш босқичи 2025 йил март ойида бошланади. Учрашувларга тайёргарлик кўраётган Тожикистон терма жамоаси айни дамда БААда йиғин ўтказмоқда. Шу кунларда Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини ўтказмоқда. Фақат Туркманистон ўйин амалиётисиз қолмоқда.
«Фарғона» маълумотига кўра, Туркманистон расмийлари республика терма жамоасида расмий ўйинлар бўлмагани боис йиғин ўтказишдан маъно йўқ, деб ҳисоблашмоқда. Бу сўнгги икки йил ичида ўз тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган ва ФИФА рейтингида 144-ўринга тушиб кетган жамоанинг натижаларига таъсир қилмоқда. Ноябрь ойи бошида футбол федераcиясини собиқ футболчи ва мураббий Гуванчмуҳаммед Овеков бошқарган эди, бироқ, афтидан, у расмийларнинг терма жамоага бўлган муносабатини ўзгартира олмаган.