Росселхознадзор Қозоғистоннинг фитосанитария сертификатлари билан боғлиқ фирибгарлигини фош қилди

liter.kz сайти фотосурати

Росселхознадзор Қозоғистондан карантин остидаги маҳсулотларни етказиб беришнинг ноқонуний схемаларини аниқлади, дея хабар беради агентлик матбуот хизмати. Унда Қозоғистон агросаноат комплексидаги Давлат инспекцияси қўмитаси Россияга экспорт қилиш учун фитосанитария сертификатларини беришда ташқи иқтисодий фаолият юритмайдиган 100 дан ортиқ фирмалар маълумотларидан ноқонуний фойдалангани айтилади.

«Бир неча йиллардан бери Қўмита томонидан ЕОИИ ҳудуди бўйлаб ўсимликчилик маҳсулотларини назоратсиз олиб ўтиш бўйича қўлланиладиган яширин қоида етказиб бериш жойида фитосанитария текширувидан ўтишдан қасддан қочиш мақсадида қўлланилган», —дейилади хабарда.

Росселхознадзорнинг фикрича, Қозоғистон томонининг бу ҳаракатлари солиқ тўлашдан бўйин товлаш учун шарт-шароитлар яратади, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг реал айланмасини бузади.

Федерал хизмат маълумотларига кўра, икки йил давомида яроқсиз ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда Қозоғистон томони 120 минг тоннадан ортиқ ўсимликчилик маҳсулотларини импорт қилган. Жами 260 минг тонна мева-сабзавот белгиланган манзилларда назоратга топширилмаган.

«Агроэксперт» нашри аниқланган схема ҳақида кўпроқ ёзган. Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясига ўсимлик ва мева-сабзавот маҳсулотлари сохта фитосанитария сертификатлари ёрдамида олиб кирилган, бу сертификатлар Россия компанияларига берилган ва тадбиркорларнинг ўзлари ҳам импорт қилувчига айланганини билишмаган. Росселхознадзорга Россия корхоналаридан юздан ортиқ сўровлар келиб тушган, улар агентликдан уларнинг реквизитлари нима учун фирибгарлик йўлида фойдаланилаётганига аниқлик киритишини сўраган.

Хусусан, якка тартибдаги тадбиркор П. А. Оглодковга Россияда турли манзилларда олиш учун 56 дона фитосертификатлар берилган. Курганда мева чипслари, зефир ва ёнғоқлар ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзи Росселхознадзорга Қозоғистонда ҳеч қандай ташкилот билан шартнома тузмагани, Қозоғистон чегарасини кесиб ўтмагани ва ЕОИИдан ҳеч қандай товар олиб кирмагани ёки экспорт қилмаганини маълум қилган.

Россиянинг яна бир корхонаси — «ПКФ «Чистые технологии» бош директори Анастасия Далингерга 16 та фитосанитария сертификати расмийлаштирилган. У агентликка бундай иш қилмаганини ва ЕОИИ давлатларидан картантин остидаги маҳсулотларни импорт қилувчи шахс эмаслигини айтган.

Кутилганидек, 30 октябрь куни видеоконференция орқали Росселхознадзор раҳбарияти Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ермек Кенжеханули билан аниқланган қонунбузарликлар юзасидан музокаралар олиб боради. Федерал хизмат вакиллари Қозоғистон томони Россия томони юборган 30 та хатни жавобсиз қолдирганини таъкидлади.

Шу ой бошида Росселхознадзор Қозоғистондан Россияга кесилган гулларни олиб киришга вақтинчалик чекловлар жорий қилганди. Қайд этилишича, республика ушбу маҳсулотларнинг катта қисмини Россияга дўстона бўлмаган мамлакатлардан, жумладан Голландия, Польша, Бельгиядан реэкспорт қилади. Бунгача Россия Федерацияси Қозоғистондан буғдой (юмшоқ ва қаттиқ), ясмиқ ва зиғир уруғларини олиб киришни тақиқлаган эди. Чекловлар помидор, қалампир, учинчи мамлакатлардан экиш учун олиб келинган кунгабоқар уруғлари, шунингдек, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган полиз экинларини ўз ичига олади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди