Қозоғистон Туркиянинг Bayraktar дронларини ишлаб чиқариш бўйича музокараларни бошлади

baigenews.kz сайти фотосурати

Қозоғистон Мудофаа вазири, генерал-полковник Руслан Жақсилиқов Baykar Defence компанияси бош директори Ҳалук Байрактар билан республикада тактик дронларни ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб борди. Бу ҳақда 24 октябрь куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Музокаралар Истанбулда бўлиб ўтаётган SAHA EXPO-2024 ІV халқаро мудофаа ва аэрокосмик саноат кўргазмаси доирасида бўлиб ўтди. Вазирлик учрашувни «самарали» деб атади.

«Томонлар мамлакатимиз ҳудудида учувчисиз учувчи-тактик авиация тизимлари ва тезкор ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Таъкидлаш жоиз, Қозоғистон сўнгги йилларда Туркиянинг бошқа дронлари – Anka ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борди. 2022 йил 10 май куни Анқара шаҳрида «НК «Казахстан Инжиниринг» АЖ ва ушбу дронларни ишлаб чиқарувчи Turkish Aerospace ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ҳужжатга кўра, «Казахстан Инжиниринг» шўъба корхонаси негизида учувчисиз учиш аппаратларини йиғиш ва техник хизмат кўрсатиш линияси ташкил этилади. Ишлаб чиқариш 2024 йилда бошланиши мумкинлиги хабар қилинганди, бироқ бу иш ҳали амалга ошгани йўқ.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди