Россия ҳукумати чет элликлар учун вақтинчалик яшаш квотасини деярли икки баробарга қисқартирди

uleoparda.ru сайти фотосурати

2025 йили чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Россияда 5,5 мингта вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП) берилади. Ҳукумат тегишли буйруқни тасдиқлади, деб хабар беради ТАСС.

2024 йилги квота 10595 бўлгани ҳисобга олинса, у деярли икки баробарга қисқарди. Рухсатномалар Россия ҳудудлари ўртасида аризаларга мувофиқ тақсимланади.

Москва энг катта квотани олади — 1000 та рухсатнома (2024 йили- 1500 та бўлган), Москва вилоятига 300 та (750), Санкт-Петербург — 300 (200), Татаристон ва Бошқирдистон — 100 тадан (аввали 250 тадан эди) ва ҳаказо.

Квота ҳажми йилдан йилга камайиб боряпти. 2021 йили Россия ҳукумати 39 мингдан ортиқ вақтинчалик яшаш рухсатномаси берган, 2022 йили — тахминан 19 минг, 2023 йили — 13,5 мингта берилганди.

Вақтинчалик яшаш рухсатномаси сонининг камайиши, хусусан, ҳудудлар ажратилаётган квотанинг кичик бир қисмидан фойдаланилаётгани билан боғлиқ. ИИВ маълумотларига кўра, 2024 йилнинг етти ойида белгиланган кўрсаткичнинг атиги 20,4 фоизи сарфланган.

ℹ️ Вақтинчалик яшаш рухсатномаси чет эл фуқароси ёки ФЙШга Россияда уч йил яшаш ва ишлашга рухсат берувчи ҳужжатдир. РВП қуйидагиларга имкон беради:

👉 миграция патентлари ва рухсатномаларини олмасдан, фақат ҳужжат берилган ҳудудда ишлаш;

👉 рухсатнома муддати давомида яшаш жойидан рўйхатдан ўтиш;

👉 якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш ва расман тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш;

👉 Россияда уч йил давомида четга чиқмасдан туриб қолиш имконини берувчи вақтинчалик яшаш визасини олиш (Россия билан виза режимига эга мамлакатлар фуқаролари учун);

👉 Ҳужжат муддати тугашига 4 ойдан кечиктирмай Россияда яшаш рухсатномасини олишга ҳужжатларни тақдим этиш.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ