Қозоғистоннинг олтита шаҳар мэрияси фаолларнинг АЭС қурилишига қарши митинг ўтказишига рухсат бермади

bureau.kz сайти фотосурати

Қозоғистоннинг олтита шаҳри – Олмаота, Ақтўбе, Павлодар, Петропавловск, Уралск ва Чимкент акиматлари (ҳокимиятлари) фаолларнинг атом электр станцияси қурилишига қарши митинглар ўтказишига рухсат бермади. Бу ҳақда ActivistsNotExtremists мониторинг гуруҳига таяниб, Vlast.kz хабар беради.

Барча тадбирлар 6 октабрь, атом электр станциясини қуриш бўйича референдум куни ўтказилиши режалаштирилган бўлган. Фаоллар кўрсатилган шаҳарлардаги барча ихтисослаштирилган жойларга турли вақтлар учун билдиришномалар топширганлар. Павлодар ва Олмаота шаҳарларида «илгари келишилган чора-тадбирлар», Уралск ва Чимкентда – «тўлиқ маълумотлар тақдим этилгани учун», Петропавловскда «регламент йўқлиги сабаб», Ақтўбеда эса «29 мартдан маҳаллий миқёсда жорий этилган фавқулодда ҳолат режимининг табиий характери» бўйича рад этилган.

«2020 йил 30 июлидан 2024 йил 1 октабрига қадар ActivistsNotExtremists («Фаоллар экстремист эмас») мониторинг гуруҳи ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан камида 662 та тинч намойишлар, юришлар ва яккалик пикетлари (22 та шаҳар ва аҳоли пунктларида) ўтказиш рад этилгани қайд этилган. 662 та рад жавобининг 84 таси 2024 йили берилган», — дея гуруҳ хабаридан иқтибос келтиради нашр.

Бундан олдин Риддер (Шарқий Қозоғистон вилоятидаги шаҳар) ҳокимияти АЭСга қарши митингни маъқуллашдан бош тортганди. Акция учун ариза фаол Назар Асаинов томонидан берилган.

Бундан ташқари, яқинда атом электр станцияси қурилишига қарши чиққан фаоллар ҳибсга олингани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади. Бир кун аввал ижтимоий фаоллар Олмаотада 12 киши ҳибсга олингани, улардан олти нафари кейинроқ яшаш жойини тарк этмаслик тилхати билан қўйиб юборилгани ҳақида хабар берганди.

Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши борасида баҳслар ўнлаб йиллардан бери давом этиб келади. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан 6 октабрга белгиланган референдум уларга чек қўйиши керак. Ўтган йили Республика Энергетика вазирлиги станция қурилиши бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, у Олмаота вилоятининг Жамбил туманидаги Улкен қишлоғида пайдо бўлишини маълум қилганди. Бироқ, бунинг учун қайси давлат технологиясидан фойдаланиш масаласига ойдинлик киритилмаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди