Ўзбекистонлик велоспортчи Ольга Забелинская Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Ольга Забелинская. Узбекистон МОК матбуот хизмати фотосурати

Ханчжоудаги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчи Ольга Забелинская шахсий пойга дастурида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

3 октабрь куни бўлиб ўтган 18,3 км масофали пойгада Забелинская 24:36,99 дақиқа натижа кўрсатди (Осиё ўйинлари расмий сайтида 24:35,99 кўрсатилган). Япониялик спортчи Ёнамине Ери 25:35,59 натижа билан иккинчи, қозоғистонлик Рината Султонова масофани 25:36,10 дақиқада босиб ўтиб, учинчи ўринни эгаллаган.

Айни дамда Ўзбекистон турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди: спортчилар 47 та медал (13 та олтин, 14 та кумуш ва 20 та бронза) қўлга киритишди.

Биринчи ўринда Хитой (276 та медал, шу жумладан 153 та олтин), Япония иккинчи (124 ва 33), Жанубий Корея учинчи (136 ва 31), Ҳиндистон (61 ва 13) тўртинчи ўринда.

Қозоғистон 12-ўринда (42 та медал, шу жумладан 4 та олтин), Тожикистон 22-ўринда (5 ва 1), Қирғизистон 24-ўринда (3 ва 1), Туркманистон 27-ўринда (4 та, шу жумладан 1 та «кумуш» ва 3 та «бронза»).

23 сентябрдан 8 октабргача Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Мусобақада 45 давлатдан бир неча минг нафар спортчи иштирок этмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди