Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саланг туннелида автомобиль портлаши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Khaama.com сайти фотосурати

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саланг туннелида ёқилғи ташувчи машинанинг портлаши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Ҳодиса 17 декабрь, шанба куни маҳаллий вақт билан тахминан 18:30 (Москва вақти билан 17:00) да содир бўлган. Ёқилғи юк машинаси туннелда ағдарилиб кетган ва ёниб кетган, деб хабар беради TOLOnews. Ёнғин яқин атрофдаги автомобилларга ўтган, улардан камида иккитаси ҳам портлаган. Ёнғин фақат якшанба куни соат 08:00да (Москва вақти билан 06:30) ўчирилган.

«Ёнилғи машинаси олдида турган машинадан уч-тўрт киши тушди. Улар машинани итариб юборишганида, у портлаб кетди. Мен йиқилиб ушдим. Кийимларим ёниб кетди»,дейди ярадорлардан бири.

Ҳодиса оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 40 га яқин киши жароҳатланган. Қурбонлар сони ортиши мумкин.

Саланг автомобиль йўли Парвон вилоятида, Кобулдан 130 км шимолда жойлашган. У 1958-1964 йиллари худди шу номдаги довон ҳудудида совет мутахассислари томонидан қурилган. Туннел Кобулни Афғонистоннинг шимолий вилоятлари билан боғлайди. 1973 йилгача у дунёдаги энг баланд автомобиль туннели ҳисобланган. Унинг узунлиги 2676 метр, қатнов қисмининг кенглиги 6 метр. 1976 йили туннел электрлаштирилади ва унга вентиляция тизими ўрнатилади. Йўл ҳаракати бир томонлама эди.

1997 йили толибларнинг мамлакат шимолига қараб ҳаракатланишига йўл қўймаслик учун туннел портлатилган. У 2002 йилда қайта очилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ