Ўтган ҳафтада Эрон хавфсизлик кучлари мамлакат ғарбидаги курдлар яшовчи шаҳарларда ҳукуматга қарши намойишчилардан камида 30 нафарини ўлдирган. Бу ҳақда Hengaw инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига таяниб, ВВC хабар беради.
Ҳуқуқ фаолларининг таъкидлашича, 20 ноябрь куни биргина Жаванруд шаҳрида (Ғарбий Кирмоншоҳ вилояти) — Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) оғир қуроллар билан жиҳозланган оддий бўлинмалари шаҳарга кириб келганидан сўнг етти киши ҳалок бўлган. Қайд этилишича, 21 ноябрь куни икки намойишчининг дафн маросими ҳукуматга қарши оммавий намойишга айланиб кетган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео муаллифи ИИҚК жангчилари «одамларга қаратиб» ўқ узаётганини таъкидлайди.
در تصاویر منتشر شده در شبکههای اجتماعی امروز ۳۰ آبان، صدای شلیک سنگین به سمت معترضان در جوانرود که سنگ پرتاب میکنند شنیده میشود.
— BBC NEWS فارسی (@bbcpersian) November 21, 2022
شاهدان عینی به شبکه حقوق بشر کردستان گفتهاند «نیروهای سپاه پاسداران در برخی از نقاط این شهر با دوشکا مردم را هدف قرار دادند. pic.twitter.com/O48TUCvg3s
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда норозилик намойишчилари ва 20 ноябрда киритилган ИИҚКнинг оддий бўлинмалари ўртасида шиддатли тўқнашувлар бўлган Маҳобод шаҳридан (Ғарбий Озарбайжон вилояти, шаҳарда асосан курдлар истиқомат қилади) кўплаб видеолар пайдо бўлди.
Iranian forces attacked the Kurdish city of Mahabad and rabdomly shooting people's windows after the protests continue for two months.#MahabadMassacre #مهاباد #مهسا_امینی #ژینا_ئەمینی #MahsaAmini pic.twitter.com/Kxx9r9olQT
— Dark Blue (@DrDarkbl) November 20, 2022
Mahabad, one of the Kurdish cities of Iran, has been transformed into the battlefield of the dictatorial government. We ask the people of the world to be the voice of Mahabad. Islamic regime is killing people in darkness and silence. #مهاباد #MahabadMassacre #Mahsa_Amini pic.twitter.com/f24Y5G2vlr
— Niloofar Mansoori نیلوفر منصوری (@NiloofarMM) November 20, 2022
#BREAKING#Mahabad is under attack, armed forces attacked the city and are shooting people.
— Sima Sabet | سیما ثابت (@Sima_Sabet) November 19, 2022
Screams of women and children heard with gunfires
Another video of what is happening early hours of dawn
Its 2 am local time now#MahabadMassacre#MahsaAmini
pic.twitter.com/8uB3vAowmA
Ғарбий Озарбайжон вилоятининг Пираншаҳр шаҳрида ўн минглаб одамлар намойишлардан бирида ҳалок бўлган 16 ёшли Карван Гадершокрининг дафн маросимида қатнашган. «Хавфсизлик кучлари бола жасадини олиб чиқмаслиги учун унинг уйи олдига оломон тўпланган», — дейилади ВВC хабарида.
Таъкидлаш жоиз, Эронда ҳукуматга қарши намойишларда ҳалок бўлган иштирокчиларнинг деярли ҳар бирининг дафн маросими амалдаги ҳокимиятга қарши оммавий митингга айланади. Шунинг учун хавфсизлик кучлари ўлдирилган намойишчиларнинг бир нечта жасадларини олиб кетишган ва уларни оилалари ва дўстлари иштирокисиз яширинча дафн этишган.
Эронда икки ойдан бери давом этаётган норозилик намойишларига 22 ёшли курд миллатига мансуб қиз Маҳса Аминининг ҳибсга олинганидан сўнг ўлгани сабаб бўлганини қўшимча қиламиз. У Теҳрондаги ахлоқ полицияси томонидан ҳижобни нотўғри кийганликда айбланиб ҳибсга олинганидан кейин вафот этган. Гувоҳларнинг айтишича, қиз полиция зўравонлиги туфайли вафот этган.