15 ноябрдан 16 ноябрга ўтар кечаси ҳукуматга қарши намойишлар чоғида Эрон хавфсизлик кучлари Ислом Республикасининг турли шаҳарларида камида икки намойишчини отиб ўлдирган. Бу ҳақда Норвегияда жойлашган Hengaw ташкилоти ҳуқуқ фаоллари маълумотларига таяниб, The Guardian хабар беради.
15 ноябрь оқшомида Эроннинг кўплаб шаҳарларида 2019-2020 йиллардаги норозилик намойишлари (улар 2019 йилнинг 15 ноябрида бошланган) хотирасига бағишлаб ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтди, улар охир-оқибат ҳукумат кучлари томонидан шафқатсизларча бостирилди. Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, Эрон хавфсизлик кучлари намойишчиларни тарқатиш учун деярли барча шаҳарларда ўлдириш учун ўт очишган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари бир намойишчининг Санандаж шаҳрида, иккинчиси эса Камиаран шаҳрида (ҳар икки шаҳар ҳам Курдистоннинг ғарбий провинциясида жойлашган) ўлдирилганига оид видео далил олишга муваффақ бўлишган. Улар қурбонлар кўпроқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар, аммо ҳозирча бошқа далилларни олишолмаганлар.
Nov 15,Tehran (Gisha district),#Iran
— #No2IR (@S13802002) November 16, 2022
This video taken from Gisha district of Tehran shows locals chanting "Freedom! Freedom! Freedom!" #MahsaAmini#IranRevolution#IranRevolution2022#IranProtests#IranProtests2022#مهسا_امینی pic.twitter.com/qYZfslwXJZ
The suppressive forces firing at the people in #Tehran metro to create fear among those involved in #IranProtests2022, to no avail as #IranRevolution continues on DAY 61. #مهسا_امینی pic.twitter.com/npoWNSwppV
— Alireza Jafarzadeh (@A_Jafarzadeh) November 15, 2022
A human chain in the city of Ruydar, Hormozgan Province. November 15, 2022. #Iran #IranProtests2022 pic.twitter.com/bOsbKROLT8
— Reza H. Akbari (@rezahakbari) November 16, 2022
Таъкидлаш жоиз, Эронда норозилик намойишлари сентябрь ойи ўрталаридан бери давом этмоқда. Ҳукуматга қарши намойишлар 22 ёшли Маҳса Аминий ҳижобни нотўғри кийганликда айбланиб ҳибсга олинганидан сўнг ўлганидан кейин бошланди (Ислом Республикасида барча аёллар жамоат жойларида ҳижоб ўрашлари шарт). Курдистон вилоятида яшовчи Амини 13 сентябрь куни Теҳронда полиция томонидан ҳибсга олинганидан бир неча соат ўтиб кома ҳолатига тушиб қолган ва кўп ўтмай вафот этган. Ҳибсга олинган гувоҳлар полицияларни қизни калтаклаганликда айблашди. Полиция қизнинг ўлими бахтсиз ҳодиса эканлигини таъкидлаган. Намойишлар дастлаб Аминийнинг она шаҳри Сакезда 17 сентябрь дафн маросимидан кейин бошланган. Кейинчалик улар Ислом Республикасининг барча йирик шаҳарларига тарқалиб кетган.
Айрим хабарларга кўра, намойишлар чоғида 300 га яқин тинч аҳоли ва 30 дан ортиқ хавфсизлик ходими ҳалок бўлган. 14 мингга яқин намойишчи хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган.
Тартибсизликларни бостириш учун расмийлар ўқотар қуроллардан фойдаландилар. Бир қатор ҳудудларда намойишчиларнинг бир-бири билан боғланиши ва ҳукуматга қарши намойишлар акс этган видео ва фотосуратларни тарқатмаслиги учун интернет блокланган.