Мутахассис: Эронда энди интернет йўқ

Кейван Жамебозорг. Ижтимоий тармоқ фотосурати

Теҳрон IT-гилдияси директорлар кенгаши аъзоси Кейван Жамебозорг Эронда энди интернет йўқлигини айтади.

Бу ҳақда Linkedin тармоғидаги саҳифасида ёзган Жамебозорг Эронда айни пайтда бузилган ва беқарор тармоқ мавжудлигини маълум қилади. Шу билан бирга, расмийлар халқаро платформаларнинг ишлашига умид қилишнинг кераги йўқлигига аниқ ишора қилишган, дейди мутахассис.

«Келажакда бундай сиёсатнинг натижаси шундан бўладики, бизда интернет-иқтисод бўлмайди, бундан кейин иқтисодиётнинг барча тармоқлари рақамли соҳада йиллар давомида ортда қолади. Барқарор интернетга эга бўлмаган, одамларнинг эркин боғлана олишига имкон бермайдиган тармоқ фойдасиз бўлади», — деб ҳисоблайди Жамебозорг.

Миллий интернетнинг ўзи етарли эмас, халқаро платформаларга боғланмаган бундай тармоқнинг ҳеч қандай маъноси йўқ, дейди эксперт.

Эслатиб ўтамиз, интернет билан боғлиқ муаммолар Ислом Республикасида сентябрь ойи ўрталарида ҳукуматга қарши кенг кўламли намойишлар бошланганидан кейин юзага чиқди. Намойишларга сабаб Теҳронда ҳижобни нотўғри кийганликда айбланиб ҳибсга олинган 22 ёшли қиз Маҳса Аминийнинг вафоти бўлди (Эронда барча аёллар жамоат жойларида ҳижоб ўрашлари шарт).

Мамлакатда шу кунгача узлуксиз давом этаётган намойишларда юзлаб тинч аҳоли ва бир неча ўнлаб хавфсизлик ходимлари ҳалок бўлган. Камида 14 мингга яқин намойишчи хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган.

Тартибсизликларни бостириш учун расмийлар ўқотар қуролларидан фойдаланмоқда. Ҳукумат намойишчиларнинг бир-бирлари билан боғланиши ва ҳукуматга қарши намойишлар акс этган видео ва суратларни тарқатмасликлари учун интернетни блоклаб қўйган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди