Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг намойишлар энди «мисли кўрилмаган куч билан» бостирилиши ҳақидаги огоҳлантиришларига қарамай, дам олиш кунларида минглаб эронликлар ҳукуматга қарши намойишларда қатнашдилар. Бу ҳақда The Guardian хабар беради.
Университет талабалари намойишларда фаол иштирок этишган, гарчи хавфсизлик кучлари талабалар ётоқхоналарида рейдлар ўтказиб, айрим қимсаларни автобусларга ўтказиб, изолятор хоналарига олиб кетишган бўлсада.
29 октябрь куни ИИҚК қўмондони Ҳусайн Саламий эронликларни беш ҳафтадан бери давом этаётган тартибсизликлар ва норозилик намойишларида иштирок этишни тўхтатишга чақирди. Саламийнинг сўзларига кўра, намойишчилар ўз ҳаракатлари билан «Ғарб ноғорасига ўйнамоқда». У тартибсизликларни АҚШ, Британия, Исроил ва Саудия Арабистони фитнаси натижаси деб атади. У норозилик ҳаракатлари «мисли кўрилмаган куч билан» бостирилиши билан таҳдид қилган.
ИИҚК—1979 йили Эрон шиаларининг етакчиси Оятуллоҳ Ҳумайний тарафдорлари бўлган ислом инқилобий қўмиталарининг ҳарбийлаштирилган гуруҳларидан тузилган элита ҳарбий-сиёсий тузилмасидир. Корпус қуруқлик, денгиз ва авиация бўлинмаларини ўз ичига олади. ИИҚК ҳарбий хизматчилари нафақат мамлакат ичида тартибни сақлашда, балки хорижда — масалан, Ироқ ва Суриядаги жанговар ҳаракатларда ҳам қатнашадилар.
Эслатиб ўтамиз, Эронда ҳукуматга қарши намойишлар 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ҳижобни нотўғри кийганликда айбланиб ҳибсга олинганидан сўнг ўлгани сабаб бўлганди (Ислом Республикасида барча аёллар жамоат жойларида ҳижоб ўрашлари шарт). Эрон ғарбидаги Курдистон вилоятида яшовчи Амини 13 сентябрь куни Теҳронда ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинганидан бир неча соат ўтиб кома ҳолатига тушиб қолган. Гувоҳлар полицияни қизни калтаклаганликда айблаган. Полиция унинг ўлими бахтсиз ҳодиса деб таърифлаган. Намойишлар дастлаб Аминининг она шаҳри Сакезда 17 сентябрь дафн маросимидан кейин бошланган. Кейинчалик улар Ислом Республикасининг барча йирик шаҳарларига тарқалган.
Айрим хабарларга кўра, намойишлар чоғида 300 га яқин тинч аҳоли ва 30 дан ортиқ хавфсизлик ходими ҳалок бўлган. 14 мингга яқин намойишчи хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган.
Тартибсизликларни бостириш учун ҳукумат ўқотар қуроллардан фойдаланишга рухсат берган. Бир қатор ҳудудларда намойишчиларнинг бир-бири билан боғланиши ва ҳукуматга қарши намойишлар акс этган видео ва суратларни тарқатмаслиги учун интернет блокланган.
Armed plainclothes “security” forces have entered the campus at Azad #University (Tehran) and take part in the crackdown #IranProtests2022 #Mahsa_Amini pic.twitter.com/zbvUs4y2En
— Mahmood Amiry-Moghaddam (@iranhr) October 30, 2022
Градус протестов в Иране остается прежним. В Тегеране протестующие атакуют силовиков. Людей не пугает оружие в руках блюстителей порядка. На кадрах видно, как один из протестующих с разбега бьет в лицо одного из силовиков. #IranRevolution #Mahsa_Amini #مهسا_امینی pic.twitter.com/LyELDOSkMV
— Caspian ATACMS (@Talzak) October 27, 2022