Қўшма Штатлар Афғонистонни қайта тиклаш ва ривожлантириш бўйича ўз дастурларини жонлантирди

TOLOnews сайти фотосурати

АҚШ Афғонистонни қайта тиклаш ва ривожлантириш бўйича ўз дастурларини қайтадан бошлади. Бу ҳақда Афғонистон бўйича махсус инспекторнинг (SIGAR) янги ҳисоботида айтиб ўтилган.

«Давлат департаменти ва USAID 2021 йил августигача давом этган тикланиш дастурларини қайта жонлантирди ва қашшоқлик, очлик, тўйиб овқатланмаслик, иқтисодий стрессга қарши курашиш ҳамда соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва таълимни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа дастурларга янги маблағларни тақдим этди», дейилади SIGAR ҳисоботида.

Шунингдек, ҳисобда Афғонистонда соғлиқни сақлаш соҳаси маблағ ва малакали кадрлар этишмаслигига дуч келаётгани таъкидланади.

«Толибон»* ҳокимият тепасига келганидан сўнг, соғлиқни сақлаш соҳаси маблағ етишмаслигига дуч келган, зеро Афғонистон соғлиқни сақлаш соҳасига халқаро кўмак ва ҳукумат томонидан молиялаштириш дарҳол тўхтатилганди. Жаҳон банки ўзининг Sehatmandi дастурини молиялаштиришни тўхтатди, бу эса соғлиқни сақлаш тизимини инқироз ёқасига олиб келди», — дейилади ҳисоботда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил август ойида «Толибон» радикал ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгач, аксарият халқаро ташкилотлар янги ҳокимият билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган эди. Толиблар ҳукумати дунёнинг ҳеч бир давлати томонидан тан олинмаган. Бироқ бир қатор давлатлар у билан гуманитар масалаларда ҳамкорлик қилади.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди