WWF: Сўнгги 50 йил ичида Ердаги умуртқали жониворлар популяцияси 69 фоизга камайган

13 октябрь куни Россиянинг носиёсий экологик ташкилоти бўлмиш «Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси» (WWF) дунёдаги биологик хилма-хиллик ҳолатини таҳлил қилувчи «Тирик сайёра» ҳисоботининг янги нашрини эълон қилди. Унга кўра, гарчи баъзи ҳудудларда экологик ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган иши туфайли вазият яхшиланган бўлсада, ёввойи табиатдаги хавфли тенденциялар сақланиб қолинмоқда.

«Тирик сайёра 2022» ҳисоботи муаллифлари умидсизликка чулғаган хулосага келишади: 1970 йилдан бери Ердаги умуртқали ҳайвонлар популяцияси ўртача сони 69 фоизга камайган. Чучук сув экотизимлари катта зарар кўрган — улар учун бу кўрсаткич 83% фоизни ташкил этади, улар инсоният томонидан ёввойи табиатнинг ўзлаштирилиши йўлида энг заиф бўғин бўлиб қолмоқда. Лондон Зоология Жамияти томонидан ишлаб чиқилган «Тирик сайёралар индекси»да жами 5230 турдаги умуртқали ҳайвонларнинг 32000 популяцияси таҳлил қилинган.

«Тирик сайёра индексиҳайвонлар дунёси учун ЯИМнинг аналогидир. Бу сайёрада нима содир бўлаётгани ҳақида хабар берувчи кўрсаткич ва бу кўрсаткич бир неча йил давомида қизил рангда ёниб турибди. Умид қиламизки, бир кун келиб, биргаликдаги ишлар туфайли унинг ранги ижобий томон ўзгаради ва биологик хилма-хиллик даражаси ўса бошлайди, – дейди Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси директори Дмитрий Горшков. – Биологик хилма-хиллик бу нафақат ҳайвонларнинг алоҳида турларисайғоқлар, айиқлар, бўрсиқлар ва бошқаларбу бизнинг ҳаётимиз бевосита боғлиқ бўлган мураккаб ягона механизмдир. Ва бу механизмдан муҳим қисмлар узилиб кета бошлагач, у ишламай қолади».

Тирик сайёра индекси турли қитъалар учун ҳам фарқ қилади. Жанубий Америка ва Кариб ҳавзасида 1970 йилдан буён ўртача популяция 94% га камайган, Европа ва Марказий Осиёда эса бу кўрсаткич атиги 18% ни ташкил этади. Бу, биринчидан, жанубий қитъада биологик хилма-хилликнинг бойлиги билан боғлиқ бўлса, иккинчидан, Европада ёввойи табиатнинг фаол ўзлаштирилиши ва унинг кетидан юз берадиган биохилма-хиллик инқирози 1970 йилдан анча олдин содир бўлганлиги билан боғлиқ.

Ердаги биологик хилма-хиллик билан боғлиқ вазият таҳлили шуни кўрсатадики, унинг пасайиб кетишида сабаб асосий омиллар — қишлоқ хўжалиги, браконерлик, дарахтлар кесилиши, ифлосланиш, инвазив турлар ва иқлим ўзгаришидир.

Ердан фойдаланишдаги ўзгаришлар катта хавф туғдирувчи омил бўлиб қолмоқда, қуруқлик, чучук сув ва денгиз ўсимликлари ва ҳайвонларининг кўплаб турларининг табиий яшаш жойларини йўқ қилинди. Бордию, агар CО2 чиқиндисини чеклай олмасак, келгуси ўн йилликда иқлим ўзгариши таҳдиди биринчи ўринга чиқиши мумкин. Ҳароратнинг кўтарилиши аллақачон одамлар миграцияси ва турларининг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлмоқда. Ҳароратнинг бир даражага кўтарилиш асоратидан йўқотишлар нафақат табиатга, балки одамларга ҳам таъсирини кучайтириши кутилмоқда. Иқлим ўзгариши оқибатларини Арктика жонзодлари энг кўп ҳис қилади.

Биологик хилма-хилликни сақлаш ва жониворлар популяциясининг камайиши тенденциясига барҳам бериш учун экологик ташкилотлар, давлат, тадбиркорлик ва оддий одамларнинг яхши мувофиқлаштирилган фаолияти зарур. Бунга эътиборни иқлим ўзгаришига мослашиш ва ҳайвонларнинг янги муҳитда омон қолиши, мослашиши ва ривожланишига ёрдам бериш киради. 10 йилдан ортиқ вақт давомида Арктикада «Айиқ патруллари» фаолият юритмоқда ва у қутб айиқлари билан тўқнашувларнинг олдини олишга ёрдам беради; Таймирда иқлим ўзгаришидан азият чекаётган ёввойи кийикларни ов қилаётган браконьерларга қарши кураш олиб борилмоқда; камайиб бораётган моржларни ҳимоя қилиш дастурлари ишлаб чиқилмоқда; Узоқ Шарқда аномал қор ёғиши пайтида ўз овқатини тополмаймаётган туёқли ҳайвонлар учун қорли довонлар тозаланмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ